Жаҳон

Покистонда теракт содир бўлди

Оқибатда камида 10 киши ҳалок бўлган.

Покистонда теракт содир бўлди

Бугун, 30 сентябрь куни Покистоннинг Кветта шаҳридаги чегара қўшинлари бошқармаси олдида потрлаш юз бериб, камида ўн киши ҳалок бўлди, 32 киши турли даражада тан жароҳати олди.

 

Расмий маълумотларга кўра, портлашдан сўнг қуролланган гуруҳ қўшин постига ҳужум қилишга уринган, натижада хавфсизлик кучлари билан тўқнашув юз берган. Жанг пайтида бир неча ҳужумчи вафот этгани хабар қилинмоқда. Жабрланганлар орасида ҳам фуқаролар, ҳам ҳарбий хизматчилар бор.

 

Ҳозирча ҳужум учун масъулиятни ҳеч бир ташкилот ўз зиммасига олмаган. Шу билан бирга, Балужистон минтақасидаги ажралувчи гуруҳлар фаолияти туфайли ҳодисага кимлар алоқадор бўлиши мумкинлиги ҳақида турли тахминлар айтилмоқда.

 

Покистон президенти ва бош вазири воқеани кескин қоралаб, айбдорларга нисбатан қатъий чоралар кўрилишини билдирди. Ҳукумат қурбонлар оиласига таъзия йўллади, жабрланганлар эса шифохоналарга жойлаштирилди.

 

Маълумот учун, Балужистон стратегик аҳамиятга эга ҳудуд бўлиб, у ерда Хитой–Покистон иқтисодий йўлаги каби йирик лойиҳалар амалга оширилмоқда. Кветтадаги ушбу портлаш минтақанинг хавфсизлиги ва барқарорлигига жиддий таҳдид сифатида баҳоланмоқда.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Покистонда теракт содир бўлди | Zamon.uz