Жаҳон

Афғонистонда интернет узилиши ортидан телеканаллар фаолияти тўхтади

Фақат RTA, Маариф ва RTA Sport каналлари онлайн эфирни давом эттирмоқда.

Афғонистонда интернет узилиши ортидан телеканаллар фаолияти тўхтади

“Afghanistan International” нашрининг хабар беришича, Афғонистонда интернет ва телекомуникация хизматлари чеклангач, бир нечта йирик телеканаллар эфир узатишни тўхтатишга мажбур бўлди.

 

TOLO, Lemar, TOLOnews, Shamshad, Tamadon ва бошқа қатор телеканаллар илгари интернет орқали бериб келган дастурларини эфирдан олиб ташлаган. Ҳозирда фақат “Толибон” назоратидаги Radio Television Afghanistan (RTA), Маариф ва RTA Sport каналлари онлайн эфирни давом эттирмоқда.

 

Мамлакатда интернет тармоғи узилиши Moby Group’га қарашли TOLOnews, TOLO, Lemar, Arman ва Araziziya каби телеканаллар фаолиятига жиддий зарар етказган. Маълумотларга кўра, қарор “Толибон” бошқарувидаги Афғонистон телекомуникацияларини назорат қилиш агентлиги ҳамда Алоқа ва ахборот технологиялари вазирлиги томонидан қабул қилинган.

 

Roshan, Etisalat, Afghan Wireless ва Afghan Telecom каби йирик провайдерларга барча оптик толали тармоқларни ўчириш топшириғи берилган. Мутаҳассисларнинг таъкидлашича, оптик толали алоқанинг узилиши бутун мамлакат телекомуникация инфратузилмасини издан чиқарган ва Афғонистонни глобал тармоқдан узиб қўйган.

 

Манбаларга кўра, айрим хизматлар босқичма-босқич қайта тикланиши мумкин, бироқ юқори тезликдаги интернет ва оптик толали алоқа “Толибон” олий раҳбарининг буйруғи асосида тўлиқ тўхтатилган.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Афғонистонда интернет узилиши ортидан телеканаллар фаолияти тўхтади | Zamon.uz