Жаҳон

Филиппинда 6,9 магнитудали зилзила содир бўлди, камида 69 киши вафот этди

150 дан ортиқ фуқаро тан жароҳати олди, маҳаллий шифохоналар тўлиб кетди.

Филиппинда 6,9 магнитудали зилзила содир бўлди, камида 69 киши вафот этди

Филиппиннинг марказий ҳудудида 6,9 магнитудали зилзила юз берди. Дастлабки маълумотларга кўра, табиий офат камида 69 кишининг ҳаётига зомин бўлди, 150 дан ортиқ фуқаро тан жароҳати олди. Бу ҳақда Reuters агентлиги қутқарув хизматларига таяниб хабар берди.

 

АҚШ Геология хизмати (USGS) берган маълумотга кўра, ер силкиниши 30 сентябр куни маҳаллий вақт билан соат 22:00 атрофида юз берган. Эпицентр Себу провинцияси соҳилларида қайд этилган.

 

Филиппин фуқаролик мудофаа бошқармаси ўлим ҳолатларини тасдиқлади. Қутқарувчилар маълумотига кўра, Бого шаҳрида 30 киши ҳалок бўлган. Сан-Ремижио шаҳрида эса спорт мажмуаси қулаши оқибатида камида 13 киши вафот этган, улар орасида соҳил қўриқлаш хизмати вакиллари ва бир ўт ўчирувчи ҳам борлиги маълум қилинди.

 

Маҳаллий шифохоналар жабрланганлар оқими сабаб тўлиб кетган. Ҳудудда электр таъминоти қисман узилган, кўприклар ва биноларда жиддий шикастланишлар кузатилган. Себу провинцияси ҳукумати фавқулодда ҳолат эълон қилиб, вайроналар остида қолганларни қутқариш ва аҳолини зарур ёрдам билан таъминлаш ишларини олиб бормоқда.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Филиппинда 6,9 магнитудали зилзила содир бўлди, камида 69 киши вафот этди | Zamon.uz