Жаҳон

Трамп: Нобел тинчлик мукофоти менга берилмаса, бу АҚШ учун ҳақорат бўлади

АҚШ президенти Ҳиндистон-Покистон, Миср-Эфиопия ва Сербия-Косово можароларида воситачи бўлганини қайд этди.

Трамп: Нобел тинчлик мукофоти менга берилмаса, бу АҚШ учун ҳақорат бўлади

АҚШ Президенти Дональд Трамп Нобел тинчлик мукофоти бўйича қарор масаласида ўз муносабатини билдирди. Унга кўра, 2025 йилги мукофот айнан унга топширилиши лозим.

 

Виржиния штатидаги Квантико ҳарбий базасида юқори лавозимли ҳарбийлар билан учрашув чоғида Трамп шундай деди: “Агар Нобел мукофоти менга берилмаса, бу наfaқат шахсан мен учун, балки бутун Америка Қўшма Штатлари учун ҳақорат бўлади. Мен бу мукофотни ўзим учун эмас, мамлакатим номидан олишни истайман.”

 

Трамп ўзининг президентлик даври бошидан буён қатор халқаро зиддиятларни бартараф этишга ҳисса қўшганини таъкидлади. Унинг айтишича, Ҳиндистон ва Покистон, Миср ва Эфиопия, шунингдек, Сербия ва Косово ўртасидаги кескинликларни юмшатишга муваффақ бўлган.

 

Шунингдек, Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху аввалроқ Нобел қўмитасига мурожаат қилиб, Трампнинг Ғазо секторидаги урушни тўхтатиш бўйича ташаббусларини эътироф этиб, уни мукофотга лойиқ деб топишга чақирган эди.

 

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

15 ёшли қиз мактабга кираётган ўқувчиларга пичоқ билан ҳужум қилган.

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Россиянинг Иркутск вилоятида ўлат бўйича тадқиқот институти ходими вафот этганидан кейин у билан алоқада бўлганлар текширилди.

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Мамлакатда 3 кунлик миллий мотам эълон қилинди.

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

Россия газининг ЕИ импортидаги улуши аллақачон 45 фоиздан 12 фоизгача қисқарган.

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Штатда йил бошидан буён қизамиқнинг 108 та ҳолати қайд этилган.

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка ва Мадинага қилинган ҳужумларга уринишлар ҳамда Саудия Арабистонидаги фуқаролик ва иқтисодий объектларга таҳдидлар қораланди.

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо кучли тошқинлар, қурғоқчилик, сув ва озиқ-овқат танқислиги ҳамда касалликлар хавфини ошириши мумкин.

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

Эрон билан можарода Лос-Анжелес ва Сан-Диегога зарар етиши мумкин.