Жаҳон

Эрон президенти пойтахтни Теҳрондан жанубга кўчириш зарурлигини билдирди

Пойтахтни кўчириш таклифи Теҳрондаги сув танқислиги, чўкиш хавфи ва ҳаддан ташқари кенгайиш билан изоҳланди.

Эрон президенти пойтахтни Теҳрондан жанубга кўчириш зарурлигини билдирди

Эрон президенти Масуд Пезешкиан мамлакат пойтахтини Теҳрондан жанубий вилоятлардан бирига кўчириш зарурлигини маълум қилди. Президентнинг таъкидлашича, бу масала танлов эмас, балки Теҳрон шаҳрида ортиб бораётган экологик ва инфратузилмавий муаммолар сабаб мажбурий эҳтиёжга айланмоқда.

 

The Guardian нашрининг ёзишича, давлат раҳбари ушбу таклифни ўтган йили олий раҳнамо Оятуллоҳ Али Хоманаий билан муҳокама қилган. Президент сўзларига кўра, пойтахтнинг ҳозирги ҳолати — ҳаддан ташқари кенгайиш, сув танқислиги ва тупроқ чўкиш хавфи — мамлакат ресурсларига катта босим ўтказмоқда.

 

Масуд Пезешкиан бу фикрни Форс кўрфазидаги Ҳормозган вилоятига қилган ташрифи чоғ‘ида билдириб, жанубий минтақалар Эроннинг иқтисодий истиқболида муҳим ўрин тутишини қайд этди. У Ҳормозганнинг очиқ сув ҳавзаларига яқинлиги савдо, логистика ва саноат тармоқларини ривожлантириш учун кенг имкониятлар яратишини таъкидлади.

 

Давлат раҳбари шунингдек, Теҳрон, Караж ва Қазвин каби йирик шаҳарларда сув инқирози чуқурлашиб бораётганини қайд этди. Унинг маълумотларига кўра, 10 миллиондан ортиқ аҳолига эга Теҳрон мамлакат сув ресурсларининг қарийб 25 фоизини истеъмол қилади.

 

Президент ўтган йилдан бери кузатилаётган ёғингарчиликнинг кескин камайиши — 260 миллиметрдан 140 миллиметргача тушгани — сув танқислигини янада кучайтирганини таъкидлади. 2025 йилда ёғин миқдори 100 миллиметрдан пастга тушиши мумкинлиги ҳам прогноз қилинмоқда.

 

Масуд Пезешкиан назорациз урбанизация ва табиий ресурслардан ортиқча фойдаланиш Эрон учун экологик фалокат келтириб чиқариши мумкинлигини огоҳлантириб, “ўсиш ва ресурслар истеъмоли ўртасида мувозанат бўлмаса, ҳар қандай тараққиёт муваффақиятсизликка олиб келади”, — дея таъкидлади.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Эрон президенти пойтахтни Теҳрондан жанубга кўчириш зарурлигини билдирди | Zamon.uz