Жаҳон

Павел Дуров “эркин интернетни сақлаб қолишга” чақирди

У ўз туғилган кунида мурожаат билан чиқди.

Павел Дуров “эркин интернетни сақлаб қолишга” чақирди

Телеграм асосчиси Павел Дуров ўз туғилган кунида интернет эркинлигига бағишланган мурожаатини эълон қилди. Унга кўра, бир пайтлар ахборот алмашиш ва фикр билдириш эркинлиги тимсоли бўлган интернет бугун назорат ва цензуранинг асосий қуролига айланмоқда.

 

“Бизнинг авлодда оталаримиз яратган эркин интернетни сақлаб қолиш учун тобора камроқ вақт қолмоқда,” — деди Дуров ўз баёнотида.

 

Унинг сўзларига кўра, илгари эркинлик намунаси бўлган Германия, Буюк Британия ва Франция каби мамлакатлар бугун “антиутопик чоралар”ни жорий этмоқда. Шунга қарамай, Дуров Россия ҳақида ҳеч қандай изоҳ бермаган.

 

“Бизнинг авлод тарихда ўз эркинликларига эга бўлган, аммо уларни бой беришга йўл қўйган сўнгги авлод сифатида қолиш хавфи остида. Шу боис мен бугун байрам қилмайман. Менинг вақтим тугаяпти. Бизнинг вақтимиз тугаяпти,” — дея ёзди у.

 

Маълумот учун, Павел Дуров ҳозирда Францияда тергов остида. Ҳукумат уни расмий органлар сўровларига жавоб бермасликда ва хакерлик дастурлари тарқатилишига алоқадорликда айбламоқда.

 

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Павел Дуров “эркин интернетни сақлаб қолишга” чақирди | Zamon.uz