Жаҳон

Эрдоған: Ғазода болалар яна табассум қилмоқда, ёрдам юк машиналаримиз манзилга етмоқда

Туркия раҳбари Ғазо аҳолисига ёрдам етказилаётганини ва минтақада тинчлик ўрнатиш йўлида саъй-ҳаракатлар кучайтирилаётганини маълум қилди.

Эрдоған: Ғазода болалар яна табассум қилмоқда, ёрдам юк машиналаримиз манзилга етмоқда

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдоған минтақада содир бўлаётган геосиёсий жараёнлар ҳақида сўз юритар экан, дунё ўзгаришлар даврига кирганини ва Туркия чегаралари атрофида янги дунё тартиби шаклланаётганини таъкидлади. Бу ҳақда у Трабзонда қуриб битказилган бир қатор лойиҳаларнинг очилиш маросимида маълум қилди.

 

“Бизнинг яқин атрофимиз тарихий бурилишларни бошдан кечирмоқда. Минтақамизда содир бўлаётган воқеалар туфайли янги дунё тартиби шаклланмоқда”, — деди Эрдоған.

 

Давлат раҳбари Россия ва Украина ўртасидаги уруш тўрт йилдан бери давом этаётганини эслаб, бу можаро наfaқат минтақада, балки бутун дунёда хавотир ва беқарорликни кучайтираётганини қайд этди.

 

“Мувозанат ва адолат сиёсати юритамиз. Ҳар икки давлат билан мулоқотни давом эттиряпмиз. Бу урушда фақат қон савдогарлари ютмоқда, халқ эса ютқазмоқда. Туркия тўқнашувни тўхтатиш учун қўлидан келганини қилишга тайёр”, — деди Туркия президенти.

 

Эрдоған, шунингдек, Ғазодаги вазиятга ҳам алоҳида тўхталиб ўтди. Унинг сўзларига кўра, икки йиллик фожиалардан сўнг барқарор тинчлик сари биринчи амалий қадам ташланди.

 

“Ғазодаги биродарларимиз узоқ йиллар ичида илк бор енгил нафас олишди. Болалар яна табассум қилмоқда, гуманитар ёрдам оқими ортди. Овқат ва дори-дармон ортилган юк машиналаримиз allaqachon Ғазога етиб борди”, — деди у.

 

Президентнинг сўзларига кўра, ўт очишни тўхтатиш — жараённинг охири эмас, балки барқарор тинчликка томон йўлнинг бошланиши.

 

“Исроил имзолаган мажбуриятларини бажариши зарур. Ғазо тезда тикланиши керак. Совуқ тушмасидан олдин биродарларимиз чодирларда қолиб кетмаслиги лозим”, — дея якунлади Эрдоған.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Эрдоған: Ғазода болалар яна табассум қилмоқда, ёрдам юк машиналаримиз манзилга етмоқда | Zamon.uz