Жаҳон

Трамп Исроилга ташриф буюрди

Унинг ташрифидан нималар кўзланган?

Трамп Исроилга ташриф буюрди

Бугун, 13 октябр куни АҚШ президенти Дональд Трамп Исроилга ташриф буюрди. Унинг сафари Ғазо уруши бўйича эълон қилинган ўт очишни тўхтатиш келишуви ва маҳбуслар алмашинуви жараёнига бағишланади.

 

Трамп Тель-Авивга келгач, Исроил раҳбарлари билан учрашди ва Қнессетда чиқиш қилди. Унинг сўзларига кўра, “Ғазо уруши тугади” ва минтақада тинчликка эришиш учун янги имкониятлар очилган. АҚШ етакчиси бу жараённи Вашингтоннинг фаол воситачилиги орқали амалга ошганини таъкидлади.

 

Трамп ташрифидан бир неча соат олдин ҲАМАС томонидан қамоқда бўлган етти нафар исроиллик озод қилинди. Улар Қизил Хоч халқаро ташкилоти орқали Исроилга қайтарилди. Бу АҚШ, Миср, Қатар ва Туркия воситачилигида тузилган келишувнинг илк босқичи ҳисобланади.

 

Келишувга кўра, Исроил 250 нафар фаластинликни озод қилади, шу билан бирга қурбон бўлган 28 нафар инсон жасади қайтарилиши ҳам кутилмоқда. Ҳозирча ўт очишни тўхтатиш режими кучда ва унинг амал қилиши халқаро назорат остида турибди.

 

Трампнинг ташрифи 14 октябр куни Мисрнинг Шарм аш-Шайх шаҳрида бўлиб ўтадиган Ғазо бўйича халқаро тинчлик саммити олдидан амалга оширилмоқда. Саммитни Трамп ва Миср президенти Абдел Фаттах ас-Сиси ҳамраисликда ўтказади. Анжуманда Фаластин раҳбарияти, БМТ ва қатор Европа ҳамда араб давлатлари вакиллари иштирок этади. Учрашувда Ғазонинг тикланиши, гувоҳлик яратиш, муҳожирларнинг қайтиши ва гуманитар ёрдам масалалари муҳокама қилиниши кутилмоқда.

 

custom img

Миср Макка шартномасига қўшилиши мумкин

Ташқи ишлар вазири масала ҳуқуқий ва техник жиҳатдан ҳам кўриб чиқилишини билдирди.

custom img

Италияда ўқ-дори заводида кучли портлаш содир бўлди

Портлашдан олдин корхона ҳудудида ёнғин чиққан ва воқеа жойига ўт ўчирувчилар ҳамда полиция ходимлари етиб борган, жабрланганлар йўқ.

custom img

Журналистлар Трампни судга берди

Икки медиа ташкилоти Truth API хизматини тўхтатишни ва Оқ уйнинг расмий баёнотларини фақат ушбу платформа орқали эълон қилишига йўл қўймасликни талаб қилмоқда.

custom img

Россиялик блогер қозоқларнинг рус тилини билмаслигини танқид қилгани учун Қозоғистондан чиқариб юборилди

Ксения Гузаевага Қозоғистонга 5 йил муддатга кириш тақиқланди.

custom img

Қирғизистонда 8 кунлик чақалоқдан олма катталигидаги ўсма олиб ташланди

Янги туғилган чақалоққа мураккаб жарроҳлик амалиёти бажарилди.

custom img

Россияда мигрантлар учун даромад солиғини ошириш таклиф қилинди

Шунингдек, солиқ тўламаган хорижликларни депортация қилиш таклифи ҳам илгари сурилди.

custom img

Путин илк бор Курил оролларига ташриф буюрди — Япония эътироз билдирди

Япония ТИВ Итуруп ва бошқа жанубий Курил оролларини ўз ҳудуди деб ҳисоблашини таъкидлаган.

custom img

Украинада фарзандсиз аёлларни фронтга юбориш таклиф қилинди

Қуролли Кучлар ҳарбий хизматчиси мамлакатда ҳарбий хизматга яроқли аҳоли камайиб бораётганини таъкидлади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"