Жаҳон

Қозоғистонда “Қўрқут ва Буюк дашт садолари” VII халқаро фестивали бошланди

Фестиваль Қизилордага пойтахт мақоми берилганининг 100 йиллигига бағишланиб, унда туркий мамлакатлар ўртасидаги маданий алоқаларни мустаҳкамлаш мақсад қилинган.

Қозоғистонда “Қўрқут ва Буюк дашт садолари” VII халқаро фестивали бошланди

Турк маданияти ва мероси жамғармаси ҳамда Қизилорда вилояти ҳокимлиги ҳамкорлигида Қозоғистон Республикасининг Қизилорда вилояти Қармақши туманида жойлашган “Дада Қўрқут” ёдгорлик мажмуасида туркий халқларнинг фольклор ва мусиқа санъатига бағишланган “Қўрқут ва Буюк дашт садолари” мавзусидаги VII халқаро фестиваль очилди.

 

“Адабиёт ва санъат” порталига Турк маданияти ва мероси жамғармасидан берилган маълумотга кўра, фестивалда Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркия, Ўзбекистон, Тува ва Олтойдан келган 200 га яқин санъаткор иштирок этмоқда. Фестиваль Қизилорданинг Қозоғистон пойтахти (1925–1927) деб эълон қилинганининг 100 йиллигига бағишланди.

 

Халқаро тадбирнинг мақсади — туркий халқларнинг бой маданияти, миллий мусиқаси ва маънавий қадриятларини тарғиб этиш ҳамда халқаро маданий алоқаларни мустаҳкамлашдир.

 

Тантанали очилиш маросимида Турк маданияти ва мероси жамғармаси президенти Актоти Раимқулова хоним ҳамда Қизилорда вилояти маданият, архив ва ҳужжатлаштириш бошқармаси раҳбари Жанмурат Сейилов чиқиш қилиб, фестиваль иштирокчиларини табриклаб, уларга муваффақият тиладилар.

 

Байрам кечасида туркий мамлакатлардан келган анъанавий мусиқа санъати усталари ўзига хос чиқишлари билан томошабинларни қувонтирдилар.

 

Кейинги куни эса туркий давлатларнинг фольклор-мусиқа санъатига бағишланган “Қўрқут ва Буюк дашт садолари” халқаро фестивали доирасида “Дада Қўрқут мероси: туркий дунё учун умумий эпик қадриятлар” номли халқаро илмий-назарий конференция ўтказилди.

 

Конференцияда Турк маданияти ва мероси жамғармаси президенти Актоти Раимқулова хоним, Қизилорда вилояти ҳокими Нурлибек Налибаев жаноблари, шунингдек, туркий мамлакатларнинг маданият, тарих ва адабиёт соҳасидаги етакчи олимлари ва экспертлари иштирок этдилар.

 

Тадбирнинг асосий мақсади — Дада Қўрқут мероси ва унинг эпик анъаналарининг туркий халқларнинг маънавий ҳамда маданий ҳаётидаги ўрни ҳақида ҳар томонлама муҳокама юритиш, илмий тадқиқотларни ривожлантириш ҳамда халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлашдир.

 

Конференция давомида Дада Қўрқут достонининг тарихий илдизлари, унинг туркий дунёдаги ўрни, шунингдек, замонавий маданият ва адабиётдаги акс этиши каби мавзулар муҳокама қилинди. Олимлар ўз янги илмий изланишлари натижаларини тақдим этиб, Дада Қўрқут меросини ўрганишда замонавий назарий ёндашувлар билан ўртоқлашдилар.

 

Турк маданияти ва мероси жамғармаси президенти Актоти Раимқулова ўз нутқида конференция иштирокчиларини қутлаб, Дада Қўрқутнинг буюк меросини асраб-авайлаш ва уни жаҳон миқёсида тарғиб этишнинг муҳимлигини таъкидлади.

 

Конференция доирасида илмий маърузалар тингланди, панел муҳокамалар ўтказилди ва “Турк фольклор мероси” антологияси лойиҳаси доирасида “Турк қаҳрамонлик эпоси” туркумининг биринчи жилди тақдим этилди.

 

Тадбир якунида Қозоғистоннинг хизмат кўрсатган санъат арбоби, Т. Жургенов номидаги Қозоғистон Миллий санъат академияси доценти Улжан Байбосинова “Қўроғли” поэмасини ҳамда Сирдарё ўлкасининг бахшилик анъаналарига оид бир нечта парчаларни ижро этди.

 

Халқаро конференция туркий дунёда эпик ижод анъаналарининг бирлиги ва ўзаро алоқаларини мустаҳкамлаш учун муҳим платформа бўлиши билан бирга, туркий халқларнинг маънавий меросини асраш ва тарғиб этиш йўлида муҳим қадам сифатида баҳоланди.

custom img

Европа Иттифоқи Россияга қарши санкцияларни узайтиради: Алишер Усмонов рўйхатдан чиқарилади

Қарор Латвия аввалги эътирозидан воз кечиб, овоз беришда бетараф қолганидан сўнг маъқулланган.

custom img

«Келишув бўлмаса, Эронни йўқ қиламиз»: Трамп БМТда Эрон ҳақида гапирди

Дональд Трамп бошқа давлатларни Теҳронни иқтисодий жиҳатдан яккалашга ва музокарага мажбурлашга чақирди.

custom img

Эронга парвозлар тўхтатилди: Туркиянинг учта авиакомпанияси қарор қабул қилди

Туркиянинг Turkish Airlines, AJet ва Pegasus авиакомпаниялари 21 сентябрдан Эронга ва Эрондан амалга ошириладиган рейсларни тўхтатди. Бу АҚШнинг Эрон авиация секторига нисбатан янги санкциялари кучга кириши фонида юз берди.

custom img

Мактабдаги отишма: Туркияда 10 киши яраланди

15 ёшли ўқувчи милтиқ билан мактаб олдига бориб, отишма уюштирган.

custom img

5 млрд доллар ажратилади: АҚШ Яқин Шарқ энергетикасини тиклашни таклиф қилди

Умумий қиймати 10 млрд долларга етиши мумкин бўлган фонд Ҳурмуз бўғозига нефт ва газ ташишда қарамликни камайтирувчи инфратузилмани ривожлантиришга ҳам йўналтирилади.

custom img

Генераллар ҳам қутула олмади: Хитойда икки юқори мартабали ҳарбий ҳайдалди

Генераллар партияга садоқатсизлик, гуруҳбозлик, мансаб ваколатларини суиистеъмол қилиш ва коррупцияда айбланган.

custom img

Янги чеклов: АҚШ Эрон авиакомпанияларининг дунё бўйлаб парвозларини тўхтатмоқчи

Эрон авиакомпанияларига хизмат кўрсатадиган хорижий аэропорт ва компаниялар АҚШ санкцияларига дуч келиши ҳамда доллар тизимидан узилиши мумкин.

custom img

Италия мактабларида хорижий ўқувчилар сони чекланади: бурқа ва ниқоб кийиш ҳам тақиқланади

Айрим хорижлик ўқувчиларнинг ота-оналарига итальян тилини ўрганиш мажбурияти юклатилиши мумкин.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"