Жаҳон

Россияда 770 минг муҳожир депортация қилиниши мумкин

Давлат думаси маълумотларига кўра, йил бошидан бери 35 мингдан ортиқ муҳожир Россиядан чиқариб юборилган.

Россияда 770 минг муҳожир депортация қилиниши мумкин

Россияда иммиграция тартиб-қоидаларини бузган хорижий фуқароларга нисбатан кенг кўламли чоралар кўрилмоқда. Давлат думаси спикери Вячеслав Володин маълум қилишича, мамлакатда яшаш асосларини қонунийлаштирмаган 770 мингдан ортиқ муҳожир депортация рўйхатида қолмоқда.

 

Расмий маълумотларга кўра, 2025 йилнинг январ–август ойларида Россиядан 35 мингга яқин чет эллик шахс депортация қилинган. Шу билан бирга, қонуний бўлмаган муҳожирларнинг рўйхати Ички ишлар вазирлиги томонидан шакллантирилган ва уларнинг ҳаракатлари қатъий назорат остига олинган.

 

Янги миграция тартибига мувофиқ, рўйхатдаги шахслар орасида тиббий кўрикдан ўтмаганлар, бармоқ изи топширмаганлар, рухсатнома ёки яшаш ҳужжатини янгиламаганлар ҳам бор. 10 сентябрда уларнинг қонуний мақомини тиклаш муддати якунланган.

 

Володиннинг сўзларига кўра, ушбу шахслар Россияни ихтиёрий тарк этишлари, жўнаб кетиш санаси ва йўналиши ҳақида тегишли идораларга хабар беришлари лозим. Акс ҳолда, улар мажбурий депортация қилинади, жарима белгиланади ва беш йил муддатга кириш таъқиқи қўйилади.

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

15 ёшли қиз мактабга кираётган ўқувчиларга пичоқ билан ҳужум қилган.

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Россиянинг Иркутск вилоятида ўлат бўйича тадқиқот институти ходими вафот этганидан кейин у билан алоқада бўлганлар текширилди.

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Мамлакатда 3 кунлик миллий мотам эълон қилинди.

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

Россия газининг ЕИ импортидаги улуши аллақачон 45 фоиздан 12 фоизгача қисқарган.

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Штатда йил бошидан буён қизамиқнинг 108 та ҳолати қайд этилган.

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка ва Мадинага қилинган ҳужумларга уринишлар ҳамда Саудия Арабистонидаги фуқаролик ва иқтисодий объектларга таҳдидлар қораланди.

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо кучли тошқинлар, қурғоқчилик, сув ва озиқ-овқат танқислиги ҳамда касалликлар хавфини ошириши мумкин.

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

Эрон билан можарода Лос-Анжелес ва Сан-Диегога зарар етиши мумкин.