Жаҳон

Россияда рейд давомида ўзбекистонлик фуқаро ҳибсга олинди

Ўзбекистон Бош консуллиги Россия ҳуқуқ-тартибот органларидан воқеа тафсилотларини сўраб расмий сўров юборди.

Россияда рейд давомида ўзбекистонлик фуқаро ҳибсга олинди

Россиянинг Красноярск ўлкасида ўзбекистонлик фуқаро ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан олиб борилган рейд чоғида ушланган. Маълум қилинишича, рейд Миндерла қишлоғидаги паррандачилик хўжалигида ўтказилган бўлиб, у ерда меҳнат муҳожирлари истиқомат қилган.

 

Ўзбекистон Республикасининг Новосибирск шаҳридаги Бош консуллиги маълумотига кўра, Россия ички ишлар идоралари мазкур ҳудудда иммиграция қоидаларига риоя этилиши ҳамда гиёҳванд моддалар ноқонуний муомаласи билан боғлиқ ҳолатларни аниқлаш мақсадида текширув ўтказган.

 

Рейд вақтида аниқланган 20 нафар ўзбекистонлик фуқаролардан фақат биттаси қўлга олинган. Унинг шахси аниқланган, бироқ ҳибсга олиш сабаблари ҳозирча расман маълум қилинмаган.

 

Ўзбекистон Бош консуллиги Россия томони билан дипломатик каналлар орқали расмий ахборот алмашинувини йўлга қўйганини ва мазкур ҳолат юзасидан батафсил маълумот сўраб сўров юборганини билдирди.

 

Консуллик вакиллари вазиятни назорат остида ушлаб турибди ҳамда ОАВдан фақат расмий манбаларга таянишларини сўрамоқда.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Россияда рейд давомида ўзбекистонлик фуқаро ҳибсга олинди | Zamon.uz