Жаҳон

Кутилмаган қўнғироқ: Путин ва Трамп нималарни гаплашди?

Икки давлат муносабатларида “янги дипломатик бурилиш” бўлиши мумкин.

Кутилмаган қўнғироқ: Путин ва Трамп нималарни гаплашди?

АҚШ президенти Доналд Трамп ва Россия раҳбари Владимир Путин 16 октябрь куни телефон орқали мулоқот ўтказди. Оқ уй ва Кремль баёнотларига кўра, суҳбат “самарали ва конструктив” тарзда ўтган.

 

Томонлар Украина уруши, хавфсизлик, энергия бозорлари ҳамда икки томонлама муносабатларни муҳокама қилган. Суҳбат якунида Трамп ва Путин Будапештда учрашиш бўйича келишиб олди. Учрашув яқин ҳафталарда бўлиши кутилмоқда.

 

“Биз мазмунли суҳбат ўтказдик. Россия билан тинчлик йўлида муҳим қадам ташлашга яқинмиз”, — деди Трамп суҳбатдан сўнг.

 

Украина масаласи суҳбатнинг асосий нуқтаси бўлди. АҚШнинг Украинага «Томаҳавк» ракеталарини бериш эҳтимоли муҳокама қилинди. Путин бу қарор Россия–АҚШ алоқаларига салбий таъсир кўрсатишини огоҳлантирди.

 

Трамп бу мулоқотни урушни дипломатик йўл билан тугатиш учун “янги босқич” деб атади. Аммо таҳлилчилар, бу яқинлашув НАТО иттифоқчилари орасида турли қарама-қарши муносабатларни келтириб чиқариши мумкинлигини таъкидлашмоқда.

 

Будапештда кутилаётган учрашув глобал сиёсатда янги дипломатик бурилиш ясаши мумкин.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

У сувни «зарядлаш», томошабинларга турли «установка»лар бериш ва гипноз сеанслари ўтказиши билан танилган.

Каспийдаги фожиа: Тоқаев уч нафар юқори лавозимли ҳарбийни ишдан бўшатди

Каспийдаги фожиа: Тоқаев уч нафар юқори лавозимли ҳарбийни ишдан бўшатди

Улар орасида Қозоғистон ҳарбий-денгиз кучлари бош қўмондони ҳам бор.

Кутилмаган қўнғироқ: Путин ва Трамп нималарни гаплашди? | Zamon.uz