Жаҳон

TVS Uzbekistan банки собиқ таҳлилчиси Россияда терактга алоқадорликда айбланмоқда

Серебряковга террорчилик ва портловчи моддалар билан боғлиқ бир қанча моддалар бўйича айбловлар қўйилган, тергов давом этмоқда.

TVS Uzbekistan банки собиқ таҳлилчиси Россияда терактга алоқадорликда айбланмоқда

Иккинчи Ғарбий округ ҳарбий суди TVS Uzbekistan  маълумотлар банкининг собиқ таҳлилчиси Евгений Серебряковга нисбатан эҳтиёт чораси сифатида қўлланилган ҳибсда сақлаш муддатини яна олти ойга узайтирди. У 2024 йилда Москванинг Синявинская кўчасида ҳарбий автомобиль портлатилишида иштирок этганликда айбланмоқда.

 

Суд матбуот хизматининг маълум қилишича, жиноий ишнинг махфий хусусиятидан келиб чиқиб, суд мажлиси ёпиқ эшиклар ортида ўтказилиши мумкин. Суд жараёни 29 октябрь куни бошланиши режалаштирилган.

 

Тергов материалларига кўра, Серебряков жиноятни режалаштириш босқичида Украина ҳарбий-сиёсий гуруҳлари билан алоқада бўлган ҳамда тайёргарлик харажатларини қоплаш мақсадида 1 400 доллар олган. Унга нисбатан Россия Федерацияси Жиноят кодексининг террорчилик фаолияти, портловчи моддалар билан ноқонуний муомала ва террорчилик ҳаракатига тайёргарлик кўриш билан боғлиқ бир неча моддаларига асосан айблов эълон қилинган.

 

Суд томонидан ҳибс муддати узайтирилган Серебряков ҳозирда тергов изоляторида сақланмоқда. Тергов органлари жиноятга алоқадор бошқа шахсларни аниқлаш ва воқеа тафсилотларини тўлиқ ўрганиш бўйича ишларни давом эттирмоқда.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

TVS Uzbekistan банки собиқ таҳлилчиси Россияда терактга алоқадорликда айбланмоқда | Zamon.uz