Канада Нетаньяхуни ҳибсга олиши мумкин
2024 йили ХЖС уни ҳисбга олиш ҳақида ордер чиқарганди.

Канада Бош вазири Марк Карни агар Исроил Бош вазири Беньямин Нетаньяху мамлакат ҳудудига келса, уни ҳибсга олишини маълум қилди. Бу қарор Канада томонидан Халқаро жиноий суд (ХЖС) ордерларини тан олиш сиёсатига мувофиқ қабул қилинган.
Карнининг таъкидлашича, агар ХЖС Нетаньяхуни Ғазодаги можаролар бўйича жиноятда айблаб, ҳибсга олиш ҳақида қарор чиқарган бўлса, Канада уни бажаришга мажбур.
“Бизнинг давлат халқаро ҳуқуқни ҳурмат қилади. Агар суд ордери амалга кирган бўлса, у ҳолда уни бажариш — қонуний мажбуриятдир”, — деди у журналистларга.
Эслатиб ўтамиз, Халқаро жиноий суд 2024 йил охирида Исроилнинг Ғазодаги ҳаракатлари юзасидан Исроил ва ҲАМАС расмийларига нисбатан ҳибс ордери чиқариш масаласини кўриб чиққанди.
Айни пайтда Исроил ҳукумати бу даъволарни рад этган ва ХЖС қарорларини “сиёсий босим воситаси” деб атаган.







