Россия Киевга баллистик ракеталар билан зарба берди
Ҳодиса оқибатида қурбонлар ва жароҳатланганлар бор.

25 октябрга ўтар тунда амалга оширилган ҳужум оқибатида бир киши ҳалок бўлган, камида 10 киши жароҳат олган. Бу ҳақида Украина пойтахти ҳарбий маъмурияти раҳбари Тимур Ткаченконинг маълум қилди.
Киев мэри Виталий Кличконинг маълум қилишича, пойтахтнинг Дарницкий ва Деснянский туманларидаги нотурар жойларда йирик ёнғинлар юзага келган. Днепровский туманида эса болалар боғчаси биноси зарар кўрган.
Шунингдек, Россия қўшинлари Днепропетровск вилоятидаги аҳоли пунктларига ҳам ракета ва дронлар билан зарба берган. Вилоят ҳарбий маъмурияти раҳбари Владислав Гайваненконинг маълум қилишича, уй-жойлар, дўкон ва автомобиллар зарар кўрган. Икки киши, жумладан бир қутқарувчи ҳалок бўлган, етти киши жароҳат олган.







