АҚШ Россияга қарши янги санкциялар тайёрламоқда
Маълумотларга кўра, Вашингтон Россиянинг стратегик тармоқларига қарши янги чораларни муҳокама қилмоқда.

АҚШ президенти Доналд Трамп маъмурияти Россия Федерациясига қарши янги иқтисодий санкциялар тўпламини ишлаб чиқмоқда. “Reuters” агентлигининг хабар беришича, мазкур чоралар Москвани Украинани қарши урушни тўхтатишга мажбур этиш мақсадида тайёрланмоқда.
Манбаларга кўра, янги санкциялар Россия иқтисодиётининг стратегик соҳаларига, жумладан, энергетика, молия ва мудофаа тармоқларига қаратилиши мумкин.
Шунингдек, Вашингтон Европа Иттифоқи давлатларига Россиянинг музлатилган активларидан Украинани ҳарбий ёрдам билан таъминлаш мақсадида қурол харид қилишда фойдаланиш ташаббусини илгари сурган. Қўшимча равишда, АҚШда жойлашган Россия активларини Киевнинг ҳарбий саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлаш йўналишига йўналтириш бўйича ички муҳокамалар бошланган.
Маълум қилинишича, Оқ уй ҳозирча Европадаги ҳамкор мамлакатларнинг позициясини кутмоқда. Янги санкциялар ёки қўшимча тарифлар бўйича якуний қарор Кремлнинг сўнгги чекловларга бўлган муносабати баҳолангандан сўнг қабул қилинади.
Эслатиб ўтамиз, АҚШнинг аввалги санкциялари Россиянинг йирик энергетика компаниялари — “Лукойл” ва “Роснефть” фаолиятига қарши қаратилган эди.







