Жаҳон

Жанубий Кореяда ноқонуний муҳожирларга қарши кенг кўламли рейдлар бошланди

Йил бошидан буён 26 нафар ўзбекистонлик Е-9 визаси шартларини бузганлик учун жазога тортилган.

Жанубий Кореяда ноқонуний муҳожирларга қарши кенг кўламли рейдлар бошланди

Жанубий Корея ҳукумати мамлакат ҳудудида ноқонуний яшаб келаётган хорижий фуқароларни аниқлаш ва иммиграция тартибларини мустаҳкамлаш мақсадида йирик кўламли рейдларни бошлади.

 

Адлия вазирлиги, Миллий полиция, Денгиз полицияси ҳамда Меҳнат ва транспорт вазирликлари ҳамкорлигида ўтказилаётган текширувлар 12 декабргача давом этади. Тадбирлар ноқонуний меҳнат фаолияти билан шуғулланаётган чет элликлар, воситачилар ҳамда мамлакатда рухсатсиз истиқомат қилаётган шахсларни аниқлашга қаратилган.

 

Айниқса, 2025 йилда бўлиб ўтадиган APEC Корея саммити арафасида хавфсизлик чораларининг кучайтирилиши муносабати билан Кёнжу шаҳри ва унга туташ ҳудудларда назорат кучайтирилди.

 

Жанубий Корея қонунчилигига кўра, иммиграция қоидаларини бузган шахсларга нисбатан жарима, депортация ва мамлакатга киришни чеклаш чораси қўлланади. Шу билан бирга, Адлия вазирлиги рейдлар жараёнида хорижликларнинг инсон ҳуқуқлари тўлиқ таъминланишига алоҳида эътибор қаратилишини маълум қилди.

 

Шунингдек, муҳожирларга ўз ихтиёри билан мамлакатни тарк этиш ёки ҳуқуқий мақомини қонунийлаштириш тавсия этилди. Расмийлар бу усул келгусида оғирроқ ҳуқуқий оқибатларнинг олдини олишга хизмат қилишини таъкидламоқда.

 

Ўзбекистон Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги маълумотларига кўра, йил бошидан буён 26 нафар ўзбекистонлик фуқарога Е-9 визаси шартларини бузганлик учун жарима қўлланилган. Уч томонлама келишувга мувофиқ, ҳар бир ноқонуний ўтган ой учун 2000 АҚШ доллари миқдорида жарима белгиланган.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Жанубий Кореяда ноқонуний муҳожирларга қарши кенг кўламли рейдлар бошланди | Zamon.uz