Жаҳон

Лувр талончилиги бўйича икки киши қўлга олинди

Тергов жараёнида музей хавфсизлик ходимларидан бири жиноятга алоқадорликда гумон қилинмоқда.

Лувр талончилиги бўйича икки киши қўлга олинди

Париж полицияси Лувр музейида содир бўлган йирик ўғирлик иши доирасида икки нафар гумонланувчини қўлга олди. Бу ҳақда “Le Figaro” нашри хабар берди.

 

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг маълум қилишича, 25 октябрь куни гумонланувчилардан бири Шарл де Голл аэропортида Жазоирга учмоқчи бўлганида ушланган. Иккинчи шахс эса Парижнинг Сен-Сен-Дени туманида қўлга олинган.

 

Ҳар икки киши уюшган ҳолда жиноят содир этиш ва тил бириктиришда айбланиб, қамоққа олинган. Шу билан бирга, ўғирланган қимматбахо француз тож тақинчоқлари ҳануз топилмаган.

 

Париж прокурори Лаура Бекко тергов давомида жиноят жойидан 150 дан ортиқ ДНК излари ва бошқа далиллар топилганини маълум қилди. Видеокузатув ёзувлари ёрдамида жиноятчиларнинг ҳаракат йўналиши аниқланган.

 

“The Telegraph” нашрига кўра, тергов доирасида музей қўриқчиларидан бири ҳам гумон остига олинган. Дастлабки маълумотларга кўра, у жиноятчиларга Луврнинг хавфсизлик тизими ҳақидаги маҳфий маълумотларни етказган бўлиши мумкин.

 

Ҳозирда тергов ишлари давом этмоқда, қолган гумонланувчилар ва ўғирланган буюмларни аниқлаш бўйича изланишлар олиб борилмоқда.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Лувр талончилиги бўйича икки киши қўлга олинди | Zamon.uz