Жаҳон

Москвада таёқ ва белкурак билан қуролланган муҳожирлар ўртасида оммавий муштлашув содир бўлди

Муштлашув оқибатида бир неча киши тан жароҳати олган, 40 га яқин иштирокчи эса ҳибсга олинган.

Москвада таёқ ва белкурак билан қуролланган муҳожирлар ўртасида оммавий муштлашув содир бўлди

Москвада “Прокшино” турар-жой мажмуасида муҳожирлар иштирокида оммавий муштлашув содир бўлди. Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеоларда бир неча ўнлаб шахсларнинг таёқ, белкурак ва йўл белгиларидан қурол сифатида фойдаланиб, бир-бирига ҳужум қилгани акс этган.

 

Россия Ички ишлар вазирлиги хабарига кўра, ҳодиса юзасидан тезкор тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Ҳозирча можаронинг сабаблари ва иштирокчиларнинг миллати ҳақида расмий маълумот берилмаган.

 

Воқеа жойига тезкорлик билан етиб келган полиция тартибни тиклаган, 40 га яқин киши эса бўлимга олиб кетилган. Дастлабки маълумотларга кўра, тўрт киши турли даражадаги тан жароҳатлари олган, бир нечта транспорт воситаларига зарар етган.

 

Россия Жиноят кодексининг 213-моддаси (“Безорилик”) бўйича жиноий иш қўзғатилди. Ички ишлар вазирлиги матбуот котиби Ирина Волкнинг маълум қилишича, қўлга олинган хорижликлар бўйича қаттиқ чоралар кўрилади.

 

Унинг сўзларига кўра, жиноий жавобгарликка тортиламаган фуқаролар мамлакатдан маъмурий тартибда чиқарилади: “Муштлашувда қатнашган хорижликларга нисбатан депортация чоралари қўлланади. Уларнинг Россияга қайта киришига 5 йил муддатга таъқиқ қўйилади, қайта ҳуқуқбузарлик содир этганлар учун эса бу муддат 10 йилгача узайтиради,” — деди Ирина Волк.

 

Ҳозирда тергов давом этмоқда. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар барча иштирокчиларни аниқлаб, уларни қонун олдида жавобгарликка тортишни мақсад қилган.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Москвада таёқ ва белкурак билан қуролланган муҳожирлар ўртасида оммавий муштлашув содир бўлди | Zamon.uz