Жаҳон

Камала Харрис: “Оқ уйни бошқарадиган биринчи аёл бўлишим эҳтимолдан холи эмас”

АҚШ собиқ вице-президенти 2028 йилги президентлик сайловида номзодини қўйиши мумкинлигини билдирди.

Камала Харрис: “Оқ уйни бошқарадиган биринчи аёл бўлишим эҳтимолдан холи эмас”

АҚШ собиқ вице-президенти Камала Харрис келгусида президентликка номзодини қайта илгари суриш эҳтимолини рад этмади. BBC нашрига берган интервьюсида у сиёсатдан бутунлай четланиш ниятида эмаслигини, жамоат хизматини ўз ҳаётининг ажралмас қисми деб билишини таъкидлади.

 

“Мен бутун фаолиятимни одамларга хизмат қилишга бағишлаганман. Бу менинг табиатимда бор ва бундан воз кеча олмайман”, — деди у.

 

Харрисдан “Оқ уйни бошқарадиган биринчи аёл бўлишингиз мумкинми?” деб сўралганида, сиёсатчи “Эҳтимол, ҳа”, дея жавоб қайтарди. Шу билан бирга, у ҳозирча президентлик сайловида иштирок этиш бўйича якуний қарор қабул қилмаганини билдирди.

 

АҚШда навбатдаги президентлик сайлови 2028 йилда ўтказилади. Харрис ўзининг кейинги сиёсий қадамлари ҳақида ҳали якуний фикрга келмаганини, бироқ мамлакат равнақи йўлида фаол бўлиш ниятида эканини қайд этди.

 

Шунингдек, у Демократик партияда ўз номзоди “кучсиз” деб баҳоланиши ҳақидаги фикрларга жавобан, “Мен сўров натижасига эмас, ишонч ва ҳаракатга таянганман”, дея билдирди.

 

Интервью давомида Камала Харрис амалдаги президент Дональд Трамп фаолиятини ҳам танқид қилиб, уни давлат институтларидан шахсий манфаатлар йўлида фойдаланаётганликда айблади.

 

Сўнгги сайловда Харрис 48,43 фоиз овоз тўплаган, бироқ Трамп устунликни қўлга киритганди. Сиёсий таҳлилчиларга кўра, Харриснинг сўнгги баёноти унинг 2028 йилги сайловларга тайёргарлик жараёнини бошлаб юборганидан дарак беради.

custom img

Буюк Британиянинг икки кунлик газ захираси қолди

Энергия бозоридаги узилишлар сабаб Лондон газни юқори нархларда сотиб олишга мажбур бўлмоқда.

custom img

Масъуд Пезешкиян Илҳом Алиев билан телефон орқали мулоқот қилди

У Нахчивон ҳодисасида Эрон алоқадор эмаслигини маълум қилди ва воқеа текширилиши таъкидлади.

custom img

Жанубий Кореядаги заводда бахтсиз ҳодиса сабаб Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди

Ишчини юк кўтарувчи техника уриб юборгани маълум қилинди.

custom img

Эронда Можтаба Хоманаий янги Олий раҳбар этиб сайланди

Экспертлар кенгаши қарорига кўра, у мамлакатнинг учинчи Олий раҳбари сифатида расман тасдиқланди.

custom img

Эроннинг янги Олий раҳбари АҚШ розилигисиз узоқ вақт қолмайди — Трамп

АҚШ президенти Эроннинг ядровий қуролга эга бўлишига йўл қўйилмаслигини ҳам таъкидлади.

custom img

Самарқандда кадастр ходими, Сурхондарёда собиқ солиқчи пора билан ушланди

Кадастр ходими ер учун кадастр ҳужжатини расмийлаштириб бериш эвазига 2,5 минг доллар, солиқ инспектори фермер масаласини судда ҳал қилиб бериш эвазига 10 млн сўм олаётганда қўлга олинган.

custom img

Эрон АҚШ ва Исроилни кимёвий урушда айбламоқда

АҚШ ва Исроилнинг ёқилғи омборларига қилган ҳужумлари тинч аҳолига қарши кимёвий уруш деб баҳоланди.

custom img

Саудия Арабистонида турар-жой биносига снаряд тушди: ҳалок бўлганлар бор

Қурбонлар Бангладеш ва Ҳиндистон фуқаролари экани маълум қилинди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"