Жаҳон

Покистон–Афғонистон чегарасида қуролли тўқнашув: 30 дан ортиқ киши ҳалок бўлди

Исломобод “Толибон”ни жангариларга қарши чора кўрмаётганликда айблади.

Покистон–Афғонистон чегарасида қуролли тўқнашув: 30 дан ортиқ киши ҳалок бўлди

Покистон армияси маълум қилишича, 24–25 октябрь кунлари Афғонистон билан чегарадош Куррам ва Шимолий Вазиристон ҳудудларида юз берган қуролли тўқнашувлар оқибатида беш нафар покистонлик ҳарбий ва 25 нафар жангари ҳалок бўлган. Бу ҳақда “Al Jazeera” нашри Покистон Қуролли кучлари матбуот хизматига таяниб хабар берди.

 

Расмий маълумотларга кўра, жангари гуруҳлар Афғонистон ҳудудидан Покистон томон ўтишга уринган. Исломобод “Толибон” ҳукуматини ўз ҳудудида фаолият юритаётган қуролли гуруҳлар фаолиятига қарши етарли чора кўрмаётганликда айблади.

 

Кобул эса бундай даъволарни қатъиян рад этиб, Покистон томонидан амалга оширилаётган ҳарбий амалиётлар Афғонистон суверенитетини бузишига ишора қилди.

 

Жорий ой бошида Истанбулда икки томон вакиллари ўртасида музокаралар ўтказилиб, чегара ҳудудида такрорий тўқнашувларнинг олдини олиш масаласи муҳокама қилинган эди. Бироқ сўнгги ҳодиса 2021 йилда “Толибон” ҳокимият тепасига келганидан бери энг кескин ҳарбий тўқнашувлардан бири сифатида баҳоланмоқда.

 

Покистон мудофаа вазири Хаважа Муҳаммад Асифнинг таъкидлашича, агар дипломатик мулоқот натижа бермаса, мамлакат очиқ ҳарбий жавоб чораларини кўришга тайёр.

 

Покистон ҳарбийлари сўнгги тўқнашувларда иштирок этганларни “Фитна ал-Хавориж” деб атади — бу атама хорижий ғоялар таъсиридаги қуролли гуруҳларга нисбатан ишлатилади.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Покистон–Афғонистон чегарасида қуролли тўқнашув: 30 дан ортиқ киши ҳалок бўлди | Zamon.uz