Жаҳон

Европа Иттифоқи Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон банкларига чекловлар жорий этди

Чекловлар Россия билан молиявий ҳамкорлик қилган банкларга нисбатан жорий этилди.

Европа Иттифоқи Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон банкларига чекловлар жорий этди

 

Европа Иттифоқи Россияга қарши санкцияларнинг 19-босқичи доирасида Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистондaги айрим молия институтларига нисбатан чеклов чораларини эълон қилди. Бу ҳақда Еврокомиссия расмий баёнотида маълум қилинди.

 

Қайд этилишича, Россия банки ВТБнинг Қозоғистондаги филиали, Қирғизистоннинг Толубай ва Евроосиё жамғармa банклари, шунингдек, Тожикистоннинг Dushanbe City Bank, Spitamen Bank ва Commerzbank молия муассасалари санкциялар рўйхатига киритилган.

 

Шунингдек, Беларусда фаолият юритаётган ВТБ, Сбербанк, Альфа-Банк, БелВЭБ ва Белгазпромбанк филиаллари ҳам чекловларга дуч келди. ЕИ санкциялари Payeer тўлов тизимини ҳам қамраб олади.

 

Мазкур чора-тадбирлар 2025 йил ноябр–декабр ойларида кучга киради.

 

Янги санкция пакети, шунингдек, 2027 йилгача Россиядан суюлтирилган газ импортни босқичма-босқич тақиқлаш, Россиянинг “соя флоти” деб аталувчи 117 та танкерини қора рўйхатга киритиш ва “Роснефть” ҳамда “Газпром нефть” билан операцияларни тўлиқ тўхтатишни ўз ичига олади.

 

Бундан ташқари, Брюссель Россияга санкциялардан қочишда ёрдам бераётган деб топилган 45 та компанияга нисбатан ҳам чеклов киритган — улар орасида Хитой ва Гонконгда рўйхатдан ўтган 12 та ташкилот мавжуд.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Европа Иттифоқи Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон банкларига чекловлар жорий этди | Zamon.uz