Испания аэропорти номаълум дрон туфайли ёпилди
Ҳозирда хавфсизлик хизматлари текширув ишларини бошлаган.

Испаниянинг Аликанте-Элче Мигель Эрнандес халқаро аэропорти 27 октябрь куни кечқурун ҳаво ҳудудида номаълум дрон аниқлангандан сўнг икки соатга яқин вақтга ёпилди. Хавфсизлик қоидаларига мувофиқ, барча парвозлар вақтинча тўхтатилди ва қатор рейслар Валения, Барселона, Мальорка ҳамда Мурсия аэропортларига йўналтирилди.
Аэропорт маъмурияти дроннинг қаердан ва қандай мақсадда учирилгани ҳозирча маълум эмаслигини, полиция ва авиация хавфсизлиги хизматлари текширув бошлаганини маълум қилди.
Мутахассислар таъкидлашича, ҳатто кичик дрон ҳам самолётларни қўниш ёки учиш пайтида жиддий хавфга олиб келиши мумкин. Шу боис Европанинг бир қатор аэропортларида дронларга қарши назоратни кучайтириш масаласи яна кун тартибига чиқди.







