Кенияда бортида 12 киши бўлган самолёт ҳалокатга учради
Дастлабки маълумотларга кўра, ҳалокатдан ҳеч ким омон қолмаган.

Кениянинг шарқий қисмида жойлашган Квале округида туристлар қатнайдиган йўналишда парвоз қилган кичик йўловчи самолёти ҳалокатга учради. Кения фуқаролик авиацияси маъмурияти маълумотларига кўра, самолётда умумий ҳисобда 12 нафар киши бўлган. Самолёт Диани шаҳридан ҳавога кўтарилиб, Машҳур Масаи-Мара миллий қўриқхонаси яқинидаги хусусий аэродромга йўл олган эди.
Ҳодиса содир бўлган ҳудудда қутқарув ва тергов ишлари бошланган. Ҳозирда ҳалок бўлганлар сони ва уларнинг шахси тўғрисида расмий маълумотлар аниқланмоқда. Омон қолганлар бор-йўқлиги ҳақида ҳам расмий баёнот берилмаган.
Мутахассислар ҳалокат сабаблари орасида об-ҳаво шароити, техник носозлик ёки инсон омилларини кўриб чиқмоқда.







