Жаҳон

“Мадуронинг саноқли кунлари қолди” — Рик Скотт

АҚШ сенатори Венесуэлада ички ёки ташқи омиллар сабаб муҳим ўзгаришлар кутил​аётганини билдирди.

“Мадуронинг саноқли кунлари қолди” — Рик Скотт

АҚШ Сенатининг республикачи аъзоси Рик Скотт Венесуэла президенти Николас Мадурони имкони борича тезроқ мамлакатни тарк этиб, Россия ёки Хитойдан бошпана излашга чақирди.

 

Бу ҳақда у Fox News телеканалига берган интервюсида маълум қилган. Сенаторнинг сўзларига кўра, “Мадуронинг кунлари саноқли” бўлиб, Венесуэлада ёки халқаро миқёсда муҳим ўзгаришлар содир бўлиши мумкин.

 

“Агар Мадуронинг ўрнида бўлганимда, ҳозир Россия ёки Хитойга йўл олардим. Унинг ҳокимиятдаги кунлари тугаб бормоқда”, — деди Скотт.

 

У, шунингдек, Венесуэла халқи сўнгги президентлик сайловида Мадурога қарши овоз берганини, бироқ сайлов натижалари сохталаштирилганини таъкидлади. Сенатор Мадурони “диктатор” ва “наркокартел раҳбари” деб атади.

 

Рик Скоттнинг фикрича, мамлакат ичида ёки ташқарисида рўй берадиган сиёсий воқеалар Венесуэлада янги босқични бошлаб бериши мумкин.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

“Мадуронинг саноқли кунлари қолди” — Рик Скотт | Zamon.uz