Жаҳон

Россияга муҳожирларни суғурта полиси ва тиббий маълумотнома билан киритиш тизими таклиф этилди

Янги тартиб хорижий ишчиларнинг тиббий назоратини кучайтириш ва сохта ҳужжатлар муаммосини бартараф этишга қаратилган.

Россияга муҳожирларни суғурта полиси ва тиббий маълумотнома билан киритиш тизими таклиф этилди

Россия Давлат Думаси мамлакатга кирaётган хорижликлар учун янги талабларни жорий этишни таклиф қилди. Таклифга кўра, муҳожирлар Россия ҳудудига киришда тиббий суғурта полиси ва айрим касалликлар йўқлигини тасдиқловчи маълумотнома тақдим этишлари шарт бўлади.

 

Бу ташаббус Давлат Думасининг Меҳнат, ижтимоий сиёсат ва фахрийлар ишлари бўйича қўмитаси раиси Ярослав Нилов томонидан илгари сурилган бўлиб, у бу чора Россия хавфсизлиги ва соғлиқни сақлаш тизими манфаатларига тўлиқ мос келишини таъкидлади.

 

Ниловнинг сўзларига кўра, хорижлик ишчилар ҳозирда патент олиш жараёнида тиббий кўрикдан ўтади, бироқ бу мамлакат ичида маълум вақтни талаб қилади. Шу сабабли, уларнинг айрим юқумли касалликлардан холи эканини тасдиқловчи ҳужжатларни олдиндан тақдим этиш тизимини жорий этиш зарурлиги қайд этилди.

 

Депутат, шунингдек, сохта тиббий сертификатларнинг олдини олиш мақсадида қўшимча тиббий текширувларни сақлаб қолиш лозимлигини билдирди. Ниловнинг фикрича, худди шундай тамойил тиббий суғурта полисларига ҳам татбиқ этилиши керак.

 

— Бугунги кунда қонунчиликтa ҳар бир чет эл фуқароси Россия чегарасидан ўтаётганда суғуртага эга бўлиши белгиланган. Бироқ амалда бу талаб тўлиқ бажарилмаяпти. Шунинг учун бизнинг таклиф шундай: суғурта бўлмаса — мамлакатга кириш ҳам бўлмайди, — деди Ярослав Нилов.

 

Унинг сўзларига кўра, янги тизим жорий этилгaч, хориҷий фуқаролар суғурта полисларини электрон шаклда онлайн харид қилиб, чегарада тегишли маълумотни тақдим этишлари мумкин бўлади.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Россияга муҳожирларни суғурта полиси ва тиббий маълумотнома билан киритиш тизими таклиф этилди | Zamon.uz