Жаҳон

Эрдўған: Биз биргаликда минтақанинг етакчиси, кучли ва фаровон Туркияни қурамиз

Туркия президенти Республиканинг 102 йиллиги муносабати билан қилган нутқида миллий бирлик ва мустақилликнинг аҳамиятини таъкидлади.

Эрдўған: Биз биргаликда минтақанинг етакчиси, кучли ва фаровон Туркияни қурамиз

Туркия Республикасининг 102 йиллиги муносабати билан Президент Ражап Таййип Эрдўған мамлакатнинг янги тараққиёт мақсадлари ва ютуқларига бағишланган муҳим баёнот билан чиқди. Президент ўз баёнотида Туркия Республикасини "турк халқининг озодлик ва мустақиллик учун курашидаги сўнгги мустаҳкам пойдевор" деб таърифлади.

 

Эрдўған 86 миллион турк фуқаролари, Қибрис турклари ва чет элдаги ҳаммиллатларини Республика куни билан табриклаб, бу кунни шарафли турк тарихининг энг юқори чўққиларидан бири деб баҳолadi. У турк халқининг мустақиллик ва миллий суверенитет идеалини амалга оширган мазкур тантинали кун Туркия, халқ ва бутун инсониятга фойда келтиришини орзу қилди.

 

Президент Мустафо Камол Отатурк, Буюк Миллат Мажлиси аъзолари ва барча миллий қаҳрамонларининг хотирасига миннатдорчилик билдириб, уларнинг қонлари ва ҳаётлари билан бу ерларни Ватан қилганликларини таъкидлади.

 

Эрдўған "Туркия асри" мақсадлари доирасида мамлакатнинг мудофаа саноатидан иқтисодиёт, таълим, қишлоқ хўжалиги, туризм, энергетика ва ташқи сиёсатгача бўлган барча соҳаларда янги босқичга кўтарилаётанини айти. 2023 йил 6 февралдаги ҳалокатли зилзила оқибатларини бартараф этиш бўйича ишлар олиб борилаётанини ва вайронагарчиликдан жабрланганларга йил охиригача 453 мингта хавфсиз уй тақдим этилиши режалаштирилганлигини маълум қилди.

 

Туркия террорга қарши курашда муҳим ютуқларга эришаётанини таъкидлаб, миллий бирлик ва бирдамликка таҳдид солаётган ҳар қандай шубҳали режаларни бартараф этишда давом этишини айтди. Президент Фаластин, Ғазо ва бошқа инқирозли ҳудудларда тинчлик йўлини очиш учун воситачилик, дипломатик ва гуманитар ёрдам кўрсатиш борасидаги саъй-ҳаракатларини давом эттиришини маълум қилди.

 

Эрдўған Туркиянинг минтақада етакчи, дунёда эса кучли ва фаровон давлат сифатида шакллантирилишида давом этилишини таъкидлаб, "Худонинг ёрдами билан биз Туркияни минтақа етакчиси, дунёда ҳурматга сазовор, буюк, кучли ва фаровон давлат қилиб курамиз" деди.

 

Президент баёнотини миллий қаҳрамонлар хотирасига бағишлаб, барча фуқаролар, дўстлар ва меҳмонларни Республика куни билан чин қалбдан табриклади.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Эрдўған: Биз биргаликда минтақанинг етакчиси, кучли ва фаровон Туркияни қурамиз | Zamon.uz