Жаҳон

Покистон-Афғонистон музокаралари муваффақиятсиз якунланди

Музокараларда “Толибон” асосий масалалардан четга чиқиб кетган.

Покистон-Афғонистон музокаралари муваффақиятсиз якунланди

Туркиянинг Истанбул шаҳрида ўтказилган тўрт кунлик Покистон-Афғонистон музокаралари ҳеч қандай келишувсиз тугади. Бу ҳақида Покистон ҳукумати маълум қилди.

 

Қайд этилишича, Туркия ва Қатар воситачилигида ўтказилган музокаралар Покистон-Афғонистон чегара ҳудудидаги жангарилар фаолиятига барҳам бериш учун кафолат олишда самара бермаган.

 

Покистон ахборот вазири Аттаулла Тарарнинг сўзларига кўра, Афғонистонда ҳокимиятни ўз қўлига олган “Толибон” асосий масалалардан четга чиқиб кетган, оқибатда музокаралар амалий ечим бермаган.

 

Мамлакатлар ўртасидаги кескинлик Исломобод Кобулдан Афғонистон “Толибони” билан алоқадор “Теҳрик-э-Толибон Покистон” (Покистонлик толиблар) радикал қуролли гуруҳига қарши чора кўришни талаб қилганидан сўнг кучайганди. Икки давлат чегарасида тўқнашувлар фаоллашган, Покистон авиацияси Кобулдаги нишонларга зарбалар берганди. Тўқнашувлар оқибатида ўнлаб инсонлар қурбон бўлган эди.

 

19 октябр куни Қатарда Покистон ҳукумати ва “Толибон” ўт очишни тўхтатиш бўйича битим имзолаганди.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Покистон-Афғонистон музокаралари муваффақиятсиз якунланди | Zamon.uz