Россияда русийзабон мигрантларнинг фарзандларини тил имтиҳонларидан озод қилиш таклиф қилинди
Давлат Думаси янги ташаббусни кўриб чиқмоқда.

Россия Давлат Думаси мактабга киришда рус тилини билиш имтиҳонидан озод қилиш тартибини белгиловчи қонун лойиҳасини кўриб чиқмоқда. Лойиҳа Давлат Думасининг электрон маълумотлар базасида эълон қилинган.
Янги қоидаларга кўра, қуйидаги тоифадаги болалар рус тилини билиш тестидан озод этилади:
- Она тили рус тили бўлган мигрантлар фарзандлари
- Россияга маданий жиҳатдан яқин бўлган болалар
- Репатриация қилинган оилаларнинг фарзандлари
Имтиҳондан озод қилишнинг аниқ тартиби Халқ таълими вазирлиги томонидан белгиланади.
Эслатиб ўтамиз, 2025 йилнинг баҳорида мигрантлар фарзандлари учун рус тилини билиш тести жорий қилинган эди. Тест болаларнинг нутқ, тушуниш, ўқиш ва ёзиш кўникмаларини синф даражаси бўйича баҳолайди.







