Жаҳон

Қозоғистон президентининг собиқ маслаҳатчиси Остонада калтаклаб ўлдирилди

Гумонланувчи қўлга олиниб, вақтинчалик сақлаш изоляторига жўнатилган.

Қозоғистон президентининг собиқ маслаҳатчиси Остонада калтаклаб ўлдирилди

 

Қозоғистон президентининг собиқ маслаҳатчиси, давлат арбоби Ержан Бабақумаров Остонада калтаклаб ўлдирилди. 56 ёшли собиқ амалдор бугун тунда вафот этди.

 

Полиция маълумотларига кўра, воқеа аввалроқ учрашган эркаклар ўртасида келиб чиққан жанжал натижасида содир бўлган. Бабақумаров олган жароҳатлар туфайли вафот этган.

 

Ички ишлар вазирлиги гумонланувчини қўлга олиб, вақтинчалик сақлаш изоляторига жойлаштирганлигини маълум қилди. Қотиллик юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, судгача тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Ержан Бабақумаров 1969 йил 2 мартда Қозоғистоннинг Талдиқўрғон вилоятида туғилган, сиёсий фанлар номзоди. У 1996 йилдан буён Ички сиёсат бўлими бошлиғининг ўринбосари, Президент Администрацияси ахборот-таҳлил маркази раҳбари, Маданият ва ахборотлаштириш вазирининг масъул котиби, Бош вазир девони раҳбари ўринбосари, Президент ҳузуридаги Марказий коммуникациялар хизмати директори, Давлат раҳбари маслаҳатчиси – Президент Администрацияси Таҳлил ва прогнозлаш маркази раҳбари, 2019-2022 йилларда Олмаота ҳокими ўринбосари каби турли давлат лавозимларида ишлаган.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Қозоғистон президентининг собиқ маслаҳатчиси Остонада калтаклаб ўлдирилди | Zamon.uz