Жаҳон

АҚШ совуқ урушни бошлаб бериши мумкин

Доналд Трампнинг ядро қуролларини синовдан ўтказиш ҳақидаги буйруғи дунё жамоатчилиги орасида жиддий хавотирларни уйғотмоқда. Чунки бу қарор ядро қуроллари пойгасини қайта бошлаб, инсониятни йўқотиш ёқасига олиб келган Совуқ уруш руҳини яна жонлантириши мумкин.

АҚШ совуқ урушни бошлаб бериши мумкин

АҚШ президенти Доналд Трампнинг ядро қуролларини синовдан ўтказиш ҳақидаги буйруғи дунё жамоатчилиги орасида жиддий хавотирларни уйғотмоқда. Қарордан сўнг, Халқаро нашрлар Трамп Тинчлик бўйича Нобел мукофотидан умидини узиш кераклигини айтмоқда. Шу билан бирга Трампнинг бу ҳаракати XX асрда тўхтатилган совуқ урушни бошлаб юбориши мумкин. Хўш, Трампнинг бу қарор нима учун халқаро жамоатчилик орасида хавотирларни уйғотмоқда? “The New York Times” бу ҳақда таҳлилий мақола эълон қилди.

 

Совуқ уруш даврида АҚШ , Россия, Хитой кетма-кет равишда ядро портлашларини ўтказган, ўша вақтда дунё яна бир “катта уруш” хавфи остида эди. 1990 йилларда ушбу амалиётларни тўхтатиш учун Ядро синовларини тўлиқ тақиқлаш тўғрисидаги шартнома имзоланган. Аммо шартнома кучга кириши учун йирик давлатларнинг барчаси уни ратификация қилиш керак эди, шу сабабли ушбу шартнома тўлиқ кучга кирмаган. Шунга қарамай 30 йилдан ошиқ вақт давомида бу келишувга амал қилиниб келинмоқда.

 

Трампнинг кескин баёноти

 

Трампнинг Осиёга қилган сафарида яъни Жанубий Кореядан қайтаётганида у журналистларга қарата: “Биз ядро синовларини бундан кўп йиллар аввал тўхтатганмиз. Аммо бошқалар бундай синовлар ўтказаётган экан, биз ҳам шундай қилишимиз керак деб ўйлайман”, — дегенди.

 

Times'га кўра, Трампнинг бу баёноти ҳақиқатга тўғри келмайди. Чунки сўнгги 25 йил ичидан мунтазам ядро синовларини фақатгина Шимолий Корея ўтказиб келмоқда. У ҳам 2017 йилдан буён ядро синовларини ўтказмаяпти.

 

“Трамп, эҳтимол, Россиянинг ядро двигателли ракета ёки Посейдон номли сув ости дрони каби янги қуролларни синашини “ядро синови“ деб нотўғри тушунган“, - дейилади Times мақоласида.

 

АҚШнинг ядро синовлари бўйича масъул шахс, когресснинг собиқ аъзоси Брендон Уилямс Центдаги чиқишида бу синовларни қайта бошлашни маслаҳат бермаслигини, бунга зарурат ҳам йўқлигини айтган.

 

Мақолада ёзилишича, Трамп Жанубий Кореяда Си Сзинпин билан учрашишидан бир соат олдин, ижтимоий тармоқда Мудофаа вазирлигига ядро синовларини дарҳол бошлаш кераклигини ёзган. Бу эса кўплаб ҳукумат вакиллари ва мутахассисларни ҳайратда қолдирган. Чунки ядро синовлари учун Мудофаа вазирлиги эмас Энергетика вазирлиги масъул эканлиги айтилмоқда.

 

“Трамп “АҚШда энг кўп ядро қуроллари бор” деб мақтанди, лекин бу ҳам нотўғри — Россияда кўпроқ ядро қуроллари мавжуд. Хитой эса “учинчи ўринда”, бироқ унинг салоҳияти тез ўсиб бормоқда”, - дейилади мақолада.

 

АҚШ витсе-президенти Ж. Д. Венс АҚШнинг ядро арсеналлари ишлаётганлигини, фақат уларни мунтазам текшириб туриш лозим эканлигини айтган.

 

Кўплаб экспертлар огоҳлантирмоқда: агар АҚШ ядро синовларини қайта бошласа, бу бошқа давлатларга ҳам “рухсат берилган” сигнал бўлади. Бу айниқса хавфли, чунки АҚШ ва Россия ўртасидаги сўнгги қурол назорати шартномаси муддати тугашига атиги 100 кун қолди.

 

Россия ва Хитой ўз полигонларини ҳозирдаёқ синовга тайёр ҳолатда ушлаб туришган. АҚШ эса Невада чўлида жойлашган полигонида кўпдан бери ишлатилмаган ускуналар сабабли тайёргарликка эга эмас.

 

Трампнинг биринчи президентлиги даврида ҳам бу масала муҳокама қилинган, ҳатто тайёргарлик муддатини бир неча йилдан атиги олти ойгача қисқартириш таклиф қилинган эди. Бироқ мутахассислар буни ҳақиқат эмас, деб ҳисоблаган. Ҳарбий полигон инфратузилмаси эса яроқсиз ҳолга келганлиги айтилган эди.

 

“Projekt 2025” ва сиёсий мақсадлар

 

Трампнинг тарафдорлари 2023 йилда “Projekt 2025” номли сиёсий ҳужжатда шундай таклифни илгари сурган эди: “АҚШ дарҳол ядро синовларини қайта ўтказишга тайёр бўлиши керак — бу президентга максимал эркинлик беради”.

 

Трампнинг собиқ миллий хавфсизлик маслаҳатчиси Роберт C. ЎБраян эса “Foreign Affairs” журналида “АҚШ янги ядро қуролларини реал шароитда синовдан ўтказиши керак”, — деб ёзган.

 

Унинг сўзларига кўра, бу илмий эҳтиёж эмас, балки сиёсий сигнал — АҚШ ҳануз “ядро даврининг ҳақиқий раҳбари” эканини кўрсатиш учун.

 

Танқидчилар эса бундай ҳаракат глобал ядро пойгасини қайта бошлаб юборади, деб огоҳлантирмоқда. Уларнинг айтишича, АҚШ лабораториялари аллақачон қуролларнинг ишончлилигини портлашсиз синовлар орқали тасдиқлаб келмоқда.

 

АҚШнинг технологик устунлиги

 

Бугунги кунда АҚШ ядро қуролларининг хавфсизлиги ва самарадорлигини суперкомпютерлар, лазер тизимлари ва йирик рентген ускуналари ёрдамида текширади. Бундай мураккаб технологиялар фақат АҚШда мавжуд.

 

Аммо айрим олимлар шунга қарамай, ҳақиқий портлаш синовлари янги қуролларни аниқроқ таҳлил қилиш имконини беради, деб ҳисоблайди.

 

Совуқ уруш йилларида АҚШ 1030 марта, Россия 715 марта, Франция 210 марта, Хитой эса 45 марта ядро портлаши ўтказган. 1996 йилда бу жараён расман тўхтатилди.

 

Аммо АҚШ Сенати шартномани ратификация қилмагани учун, у ҳуқуқий жиҳатдан мажбурий эмас — яъни, истаса, АҚШ синовларни исталган пайтда қайта бошлаши мумкин.

 

“Ҳа, синовлардан бироз фойда бўлиши мумкин. Лекин катта манзарага қарасак, у бизга фойдадан кўра кўпроқ зарар келтиради”, - деган Лос-Аламос ядро лабораториясининг собиқ раҳбари Сигфрид С. Хеккер.

 

Унинг фикрича, АҚШ ҳозирча рақибларидан анча илғор технологияларга эга ва синовларни қайта бошлаш бу устунликни хавф остига қўяди.

 

Трампнинг баёноти нафақат АҚШ ичида, балки бутун дунёда хавотир уйғотди. Чунки бу қарор ядро қуроллари пойгасини қайта бошлаб, асрда инсониятни йўқотиш ёқасига олиб келган Совуқ уруш руҳини яна жонлантириши мумкин.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

АҚШ совуқ урушни бошлаб бериши мумкин | Zamon.uz