Жаҳон

Судандаги шифохонада бир куннинг ўзида 460 киши отиб ўлдирилди

Шунингдек, тўрт нафар шифокор, бир фармацевт ва бир ҳамшира ўғирлаб кетилган.

Судандаги шифохонада бир куннинг ўзида 460 киши отиб ўлдирилди

Судандан икки йил олдин бошланган фуқаролар уруши ҳамон давом этмоқда. Уруш давомида 1204 киши ҳалок бўлган, 416 киши эса яраланган. 

 

28 октябрь кунининг ўзида шифохонадаги 406 киши отиб ташланган. 

 

30 октябрь куни Судандаги ҳукумат армиясига қарши курашиб келаётган қуролли гуруҳ бир ярим йилдан ортиқ қамалда қолиб кетган Ал-Фашир шаҳрини эгаллади.

 

“Судан шифокорлар тармоғи” маълумотига кўра, “Тезкор жавоб кучлари” (РСФ) жангчилари “касалхонадаги барча одамларни, шу жумладан беморлар ва уларнинг ҳамроҳлари”ни ўлдирилган. Шунингдек, улар олти нафар тиббиёт ходимини — тўрт нафар шифокор, бир фармацевт ва бир ҳамширани ўғирлаб кетганликда айбланмоқда. 

 

Ташкилот маълум қилишича, уларнинг озод қилиниши эвазига 150 минг доллардан ортиқ тўлов талаб қилинмоқда. Аниқ қурбонлар сони номаълум, бироқ ташкилот шаҳар қўлга олингач, “тиббиёт муассасалари гўёки қатл қилиш жойларига айланганини” қайд этди. 

 

Ал-Фашир қаршилик қўмитаси — маҳаллий фаоллар гуруҳи — ҳам Саудия касалхонасига ҳужум ҳақида хабар берган.

 

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) раҳбари Тедрос Гебреесуснинг сўзларига кўра, Саудия касалхонасида 460 дан ортиқ бемор ва уларнинг қариндошлари ўлдирилган. ЖССТ шунингдек, Суданда тиббиёт муассасаларига 185 та ҳужум қайд этилганини, натижада 2023 йил апрелида бошланган фуқаролар уруши давомида 1204 киши ҳалок бўлгани, 416 киши эса яраланганини билдирди.

 

Ташкилот баёнотида айтилишича, 26 октябрь куни шаҳар ҳудудидаги ягона қисман ишлаётган шифохона ўша ойда тўртинчи марта ҳужумга учраган. (ЖССТ баёнотида ҳужумни ким амалга оширгани кўрсатилмаган ва “Тезкор жавоб кучлари” тилга олинмаган.) Ўша куни бир нафар ҳамшира ҳалок бўлган, уч тиббиёт ходими яраланган. 28 октябрь куни эса олти тиббиёт ходими ўғирлаб кетилган ва худди ўша куни шифохона биносида 460 дан ортиқ одам отиб ташланган.

 

BBC журналистлари ижтимоий тармоқларда тарқалган видеолавҳаларни таҳлил қилиб, уларда RSF жангчилари қуролсиз фуқароларни отаётганини тасдиқловчи кадрларни аниқлаган.

 

Ал-Фаширнинг қамали бир ярим йил давом этди. 2025 йил февралидан бошлаб — очлик ва тинимсиз ўқ отишлар шароитида — шаҳарга гуманитар ёрдам етказиш бутунлай тўхтаган. Озиқ-овқат ва дори захиралари деярли тугаган. Шунга қарамай, у ерда 260 мингга яқин тинч аҳоли, жумладан 130 минг бола қолган. Кўпчилик учун Саудия касалхонаси сўнгги бошпана вазифасини бажарган.

 

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг собиқ гуманитар масалалар бўйича вакили Ян Эгеланд Ал-Фаширни “Ер юзидаги энг даҳшатли жой” деб атади. 

 

“Кўп ойлик азоб-уқубатлар, очлик ва тиббий ёрдам етишмаслигига энди оммавий қирғинлар ҳам қўшилди. Бу — дунёдаги энг йирик гуманитар инқироз, деярли тўлиқ зулматда содир бўлаётган фожиадир. Унга нисбатан дунё жамоатчилиги даҳшатли даражада бефарқ,” — деди Эгеланд.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Судандаги шифохонада бир куннинг ўзида 460 киши отиб ўлдирилди | Zamon.uz