Жаҳон

Хитой 3 астронавт ва 4 та сичқонини космосга учирди

Миссия биологик жараёнлар ва организм тўқималаридаги ўзгаришларни ўрганишдан иборат.

Хитой 3 астронавт ва 4 та сичқонини космосга учирди

Хитой Shenzhou дастури доирасида яна бир космик парвозни амалга оширди. Тсичуань космодромидан учирилган ракетада 3 нафар астронавт ва илмий тажрибалар учун мўлжалланган 4 та лаборатория сичқони бўлган. Экипаж мамлакатнинг “Тянхэ” орбитал модулида бир неча ой давомида тадқиқот ишларини олиб боради.

 

Хитой Миллий аэрокосмик бошқармаси маълумот беришича, парвознинг асосий мақсади — микротортилма (нул оғирлик) шароитида биологик жараёнлар ва организм тўқималаридаги ўзгаришларни ўрганишдир. Сичқонлар махсус биокапсулаларда жойлаштирилган бўлиб, уларда физиологик кўрсаткичлар доимий назорат остида турибди.

 

Мутахассислар фикрига кўра, ушбу тажрибалар келгусида Ой ва Марсга узоқ муддатли парвозлар давомида инсон саломатлигини сақлашга оид муҳим маълумотларни бериши мумкин.

 

 

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Хитой 3 астронавт ва 4 та сичқонини космосга учирди | Zamon.uz