Жаҳон

Илон Маск: 2030 йилгача смартфонлар йўқолади

Маск смартфонлар бутунлай йўқолиши ва уларнинг ўрнини сунъий интеллектга асосланган қурилмалар эгаллашини айтди.

Илон Маск: 2030 йилгача смартфонлар йўқолади

Илон Маск 2030 йилга бориб анъанавий смартфонлар бозордан чиқиб кетиши ва уларнинг ўрнини сунъий интеллектга асосланган янги турдаги қурилмалар эгаллашини маълум қилди. Бу ҳақда у 31 октябрь куни журналист Жо Роган билан интервью чоғида фикр билдирди.

 

Маскнинг таъкидлашича, бугунги кунда “смартфон” деб аталувчи қурилмалар аслида сунъий интеллектнинг видео таҳлили учун мўлжалланган тугун сифатида ишлайди ва фақат алоқа учун зарур радио модуллари билан жиҳозланган. Келажакда эса фойдаланувчи қурилмасидаги сунъий интеллект тўғридан-тўғри сервердаги AI тизими билан ўзаро интеграциялашган ҳолда ишлайди.

 

Унинг фикрича, яқин йилларда операцион тизим ва алоҳида иловалар тушунчаси ўз аҳамиятини йўқотади. Уларнинг ўрнини AI имкониятлари билан тўлиқ интеграциялашган, асосан экран ва аудиога эга мосламалар эгаллайди.

 

Маск, шунингдек, сунъий интеллект фойдаланувчиларнинг эҳтиёж ва истакларини олдиндан англай оладиган даражага етишини ҳам тахмин қилмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

У сувни «зарядлаш», томошабинларга турли «установка»лар бериш ва гипноз сеанслари ўтказиши билан танилган.

Илон Маск: 2030 йилгача смартфонлар йўқолади | Zamon.uz