Жаҳон

Қуддусда минглаб ултра-ортодокс яҳудийлари ҳарбий хизматга бормаслик учун намойишга чиқди

Бу намойиш катта сиёсий инқирозларга сабаб бўлиши мумкин.

Қуддусда минглаб ултра-ортодокс яҳудийлари ҳарбий хизматга бормаслик учун намойишга чиқди

Қуддусда юзага келаётган намойишларни ҳукумат тинчлантира олмаса мамлакат уруш даврида катта сиёсий инқироз юзага келиши мумкин. Бу амалдаги Бош вазир Бинямин Нетаняхуни ҳокимиятдан четлатиш даражасигача бориши мумкин.

 

Қуддусда тахминан 200 минг ултра-ортодокс яҳудийлари ҳарбий хизматдан озод бўлишни талаб қилиш учун намойишга чиқишди.

 

Маҳаллий оммавий ахборот воситаларига кўра, намойишга анъанавий қора костюм ва шляпа кийган яҳудий жамоаларининг эркаклари ҳарбий чақирувга қарши плакатлар кўтариб, Ғарбий Қуддус кўчаларини тўсиб қўйган. Намойишни тарқатиш учун 2 минг нафар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ходим сафарбар қилинган.

 

Маълумотларга кўра, намойиш вақтида бир ўсмир 9 қаватли бинодан тушиб кетиб, ҳалок бўлган.

 

Намойишга чиққанлар қўлларида “Халқ — Тораҳ билан”, “Ешивани ёпиш — яҳудийликка ўлим ҳукми” билан тенг эканлигини ҳақидаги ёзувлар туширилган плакатларни кўтариб олишган.

 

Сўнгги ойларда ултра-ортодокс яҳудийларига минглаб ҳарбийга чақирувларга ҳужжатлари келган. Армияга боришни хоҳламаган жамоат аъзолари бўйин товлашда айбланиб қамоққа олинган.

 

Al Jazeera нашрининг ёзишича, намойишчилардан бири армияга боришни рад этганлар ҳарбий қамоққа юборилаётганини айтган.

 

“Бу жуда ёмон эмас. Лекин биз яҳудий давлати сифатида яшаймиз. Яҳудийликка қарши кета олмайсиз — бу ишламайди”, — деган намойишчилардан бири Шмуэл Орбач.

 

Ҳарбий хизмат ва унга кимлар озод этилишини белгилаш — Исроил жамияти учун узоқ йиллардан бери зиддиятли масала бўлиб келмоқда. Бу масала айниқса Бинямин Нетаняху бошчилигидаги ҳукумат учун муаммоли тус олди, хусусан Ғазодаги уруш фонида.

 

Маълумотларга кўра, 1948 йилда Исроил ташкил этилган пайтда, ултра-ортодокслар сони оз бўлганлиги сабабли, яҳудий дини матнларини мутолаа қилишга бағишлаган эркаклар амалда махсус ҳарбий хизматга бормаслик ҳуқуқига эга бўлган.

 

Жамоат яҳудийлари ҳозирги пайтда Исроил яҳудий аҳолисининг тахминан 14 фоизини ташкил қилади — яъни 1,3 миллион одам. Улардан тахминан 66,000 нафари ҳарбий хизмат ёшида бўлишига қарамай, бу имтиёздан фойдаланмоқда.

 

Аммо амалдаги Нетаняҳу ҳукумати Ғазо, Эрон ва Ливанга олиб борган ҳарбий тўқнашувлар юқорилиги фонида мамлакатда барча фуқаролар белгиланган тартибда ҳарбий хизматга бориш талабини кучайтирди.

 

Ўтган йили Исроил Олий суди якдил қарор қабул қилиб, ешива талабалари учун махсус истисно белгилаган қонуннинг йўқлиги сабабли, мажбурий ҳарбий хизмат барча эркакларга тенг татбиқ этилиши лозимлигини белгилади.

 

Суд қарори Нетаняху ҳукумати учун катта босим яратди. Июль ойида ултра-ортодокс сиёсий партияси — United Torah Judaism (УТЖ) — коалицияни тарк этишини эълон қилди.

 

Парламент ҳозирги кунга қадар янги ҳарбий чақирув тўғрисидаги қонун лойиҳасини ишлаб чиқишга уринади, лекин у ҳам ултра-ортодокс жамоа, ҳам армия эҳтиёжларини қониқтира олмаяпти.

 

Исроилда 2026 йил октябрь ойида президентлик сайловлари ўтказилиши режалаштирилган. Ҳозирги вақтда мамлакатда 11 та янги сиёсий партия рўйхатдан ўтган. Мухолифат партия вакиллари Нетаняхуни ҳокимиятдан четлатиш стратегияларини изламоқда.

 

Ижтимоий бўлиниш чуқурлашмоқда

 

Исроилда ҳарбий хизмат масаласи Исроилда фақат сиёсий эмас, балки ахлоқий ва ижтимоий инқирознинг марказида турибди. Диндор жамоалар учун ешивалар — яҳудийликни сақлаб қолишнинг асосий таянчи, уларни ёпиш ёки талабаларни армияга чақириш диний ҳаётга таҳдид сифатида кўрилади. Дунёвий фуқаролар эса, аксинча, бу имтиёзни адолатсизлик деб билади.

 

Бу тафовут Исроил жамиятидаги энг чуқур бўлинишлардан бирига айланиб, сиёсий барқарорликка жиддий таъсир кўрсатмоқда. Кузатувчилар фикрича, ҳукумат бу масалада муросага келолмаса, мамлакатда навбатдаги сиёсий инқироз бўлиш эҳтимоли жуда юқори.

 

Қуддусдаги “Миллион киши намойиши” Исроил жамиятидаги энг чуқур идеологик бўлинишни яна бир бор юзага чиқарди. Диний эътиқод ва давлат хавфсизлиги ўртасидаги мувозанат излаб топилмагунча, бу можаро фақат сиёсий эмас, балки маданий ва маънавий кураш сифатида давом этади.

 

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Қуддусда минглаб ултра-ортодокс яҳудийлари ҳарбий хизматга бормаслик учун намойишга чиқди | Zamon.uz