Жаҳон

2 йиллик урушдан сўнг Ғазода мактаблар қайта очилмоқда

Биринчи босқичда ўн минглаб ўқувчилар дарсларга қайтди.

2 йиллик урушдан сўнг Ғазода мактаблар қайта очилмоқда

Икки йил давом этган ҳарбий ҳаракатлар ва доимий бомбардимонлардан сўнг Ғазо секторида таълим жараёни босқичма-босқич тикланмоқда. БМТнинг Фаластин қочқинлари билан ишловчи агентлигининг маълум қилишича, айрим мактаблар қайта фаолият бошлаган.

 

Олдинги урушлар давомида мактаб биноларининг катта қисми вайрон бўлган. UNRWA ҳисоб-китобларига кўра, сектордаги 564 та мактабдан қарийб 518 таси таъмирталаб ҳолатда. Шу боис кўплаб дарслар ҳозирча фавқулодда шароитларда — бошпаналарда, очиқ майдонларда ёки вақтинчалик синфхоналарда ўтказилмоқда.

 

Биринчи босқичда ўн минглаб ўқувчилар дарсларга қайтди. Болалар учун мактабга бориш нафақат таълим, балки урушдан кейинги руҳий тикланиш ва оддий ҳаётга қайтиш ҳиссини бераётгани таъкидланмоқда. Бироқ сув, электр, жиҳозлар ва дарсликлар етишмовчилиги, шунингдек хавфсизлик муаммолари ҳали ҳам жиддий тўсиқ бўлиб турибди.

 

Мутахассислар таълим тизимига етган зарарни “йўқолиб кетаётган авлод хавфи” билан баҳоламоқда. Ўқитувчилар, инфратузилма ва молиявий ресурслар етишмаслиги сабаб таълим жараёни тўлиқ ва барқарор тикланиши учун ҳали вақт талаб этилади.

 

Халқаро ташкилотлар мактабларни қайта тиклаш, ўқитувчиларни тайёрлаш ва болаларга психологик ёрдам кўрсатиш бўйича лойиҳаларни амалга оширмоқда. Таҳлилчиларнинг фикрича, узоқ муддатли барқарорлик учун хавфсизлик кафолатлари ва доимий инсонпарварлик ёрдами зарур.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

2 йиллик урушдан сўнг Ғазода мактаблар қайта очилмоқда | Zamon.uz