Жаҳон

2006 йилдан кейин туғилганлар учун чекиш тақиқланди

Бу орқали соғлом авлодни шакллантириш мақсад қилинган.

2006 йилдан кейин туғилганлар учун чекиш тақиқланди

1 ноябрдан бошлаб Малдив оролларида тамаки истеъмоли бўйича янги чеклов амалга киритилди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, 2007 йил 1 январдан кейин туғилган ҳар қандай шахс — фуқаро бўладими ёки мамлакатга келган сайёҳ — эндиликда тамаки маҳсулотларини сотиб олиш, чекиш ёки сотиш ҳуқуқига эга эмас. Бу орқали келажакда чекишдан холи, соғлом авлодни шакллантириш мақсад қилинган.

 

Вазирлик таъкидлашича, қоида барчага бир хил татбиқ этилади ва Малдивга ташриф буюрувчи хорижликлар учун ҳам истисно йўқ.

 

Қонун бузилган тақдирда жавобгарлик белгиланган: тамакини вояга етмаганларга сотганлар 50 минг руфий миқдорида жарима тўлайди. Электрон сигареталардан ноқонуний фойдаланганлар учун эса 5 минг руфийлик жарима кўзда тутилган.

 

Маълумки, бундай «чекишсиз авлод» ғоясини илк бор Янги Зеландия амалга жорий этган эди. Бироқ мамлакатда ҳукумат алмашгач, бюджет тушумларини ошириш мақсадида чеклов бекор қилинди. Ҳозирда ўхшаш ташаббус Буюк Британияда ҳам муҳокама қилинмоқда.

 

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.