Жаҳон

Россияда меҳнат мигрантлари учун патент нархи оширилади

2026 йилдан патент нархи 8 900 рублдан 10 000 рублгача оширилиши режалаштирилмоқда.

Россияда меҳнат мигрантлари учун патент нархи оширилади

Москва шаҳрида меҳнат мигрантлари учун патент (ишлаш рухсатномаси) қийматини ошириш кўзда тутилмоқда, деб хабар бермоқда “TASS”.

 

Маълумотга кўра, 2026 йилдан бошлаб патент нархи амалдаги 8 900 рублдан 10 000 рублгача кўтарилиши кутилмоқда. Бу ҳақда Москва шаҳар Думасининг Иқтисодий сиёсат ва ижтимоий-иқтисодий ривожланиш қўмитаси йиғилишида шаҳар Иқтисодий сиёсат ва ривожланиш департаменти раҳбари ўринбосари, Солиқ таҳлили бошқармаси бошлиғи Дарья Мурченко маълум қилган.

 

Тақдим этилган таклифга кўра, минтақавий коэффициент 2,9323 миқдорда белгилаш режалаштирилган. Ушбу ўзгариш тўлов ставкасининг оширилишига асос яратади.

 

Мурченконинг қайд этишича, патент нархининг кўтарилиши меҳнат мигрантларининг солиқ юкини Россия фуқаролариники билан мувофиқлаштиришга хизмат қилади.

 

Патент нархи учта таркибий қисмдан шаклланади:

 

  • Солиқ кодексида белгиланган базавий қиймат;
  • Иқтисодий ривожланиш вазирлиги томонидан ҳар йили тасдиқланадиган федерал дефлятор коэффициенти;
  • Минтақавий коэффициент.
Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Россияда меҳнат мигрантлари учун патент нархи оширилади | Zamon.uz