Трамп: Бизда дунёни 150 марта йўқ қилишга етарли ядро қуроли бор
АҚШ раҳбари ядровий қуролларни синовдан ўтказиш зарурлигини тушунтирди.

Америка қўлида дунёни 150 марта йўқ қилишга етарли ядро қуроллари бор. Бу ҳақида АҚШ президенти Доналд Трамп CBS News телеканалига берган интервьюсида айтиб ўтди.
Унинг сўзларига кўра, АҚШ ядро арсеналининг қуввати ҳануз глобал хавфсизликда ҳал қилувчи омил бўлиб қолмоқда.
Трампнинг айтишича, Россия ва Хитой сўнгги йилларда ядро технологияларини модернизация қилишни фаоллаштирган ва айрим ёпиқ синовларни амалга ошираётган бўлиши мумкин. Президент бу шароитда АҚШ ўз мудофаа устунлигини йўқотмаслиги кераклигини таъкидлади.
Хавфсизлик бўйича шарҳловчилар Трампнинг гапларини “сиёсий босим воситаси” сифатида баҳоламоқда. Уларнинг фикрича, АҚШнинг ядро арсенали ҳақиқатан ҳам жуда катта, аммо уни амалда қўллаш инсоният цивилизацияси учун қайтариб бўлмайдиган оқибатларга олиб келиши аниқ.







