Жаҳон

Римда ўрта аср минораси қулаб тушди: бир киши ҳалок бўлди

1203 йилда қурилган тарихий Конти минораси реставрация вақтида қулаган.

Римда ўрта аср минораси қулаб тушди: бир киши ҳалок бўлди

 

Италия пойтахти Римда жойлашган ўрта асрларга оид Конти минорасининг бир қисми қулаб тушди. Ҳодиса оқибатида бир киши ҳалок бўлди, яна уч ишчи жароҳатланди. Бу ҳақда ББС хабар берди.

 

Маълум қилинишича, воқеа 3 ноябрь куни реставрация ишлари олиб борилаётган пайтда содир бўлган. Жароҳатланганларнинг барчаси қурилиш майдонида бўлган ишчилар экани қайд этилган. Дастлаб уч нафар жабрланувчи шифохонага етказилган.

 

Вайроналар остида қолган тўртинчи ишчини қутқариш чоғида минора яна қулаб тушган. Октай Строичи исмли ишчи тахминан 12 соатдан сўнг вайроналар орасидан чиқарилган, бироқ тез ёрдам машинасида унинг юраги тўхтаб қолган. Шифокорлар ҳаётни сақлаб қолишга уринган, аммо натижа бўлмаган. Руминия Ташқи ишлар вазирлиги марҳумнинг Руминия фуқароси эканини тасдиқлади.

 

Қутқариб олинган ишчилардан бирининг аҳволи оғир экани айтилмоқда. Воқеа жойига Рим мери Роберто Галтери ҳамда Италия маданият вазири Алессандро Жули бориб, вазият билан танишди. Тергов ишлари Рим прокуратураси томонидан бошланган.

 

Конти минораси 1203 йилда Папа Иннокентий ИИИ ва Сеня графлари топшириғига биноан қурилган бўлиб, дастлаб монастирь ҳудудида жойлашган ибодатхонанинг ўрнида турар жой ва мудофаа иншооти сифатида барпо этилган. Илк баландлиги 50 метрдан ортиқ бўлган минора кейинги асрлардаги зилзилалар ва қайта қурилишлар натижасида қисқарган бўлиб, ҳозирда 29 метрга тенг.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.