Жаҳон

Сурия раҳбари АҚШга боради

Сўнгги марта Сурия вакили Оқ уйга 1999 йил декабрь ойида ташриф буюрган эди.

Сурия раҳбари АҚШга боради

 

Сурия президенти Аҳмад аш-Шара 10 ноябрь куни АҚШга ташриф буюради ва Доналд Трамп билан учрашади. Бу ҳақда АҚШнинг Туркиядаги элчиси, ҳамда Трампнинг Ливан ва Сурия бўйича маслаҳатчиси Том Баррак “Axios” нашрига берган интервьюсида маълум қилди.

 

Том Барракга кўра, аш-Шаранинг АҚШга келиши икки мамлакат ўртасидаги муносабатларни қайта тиклаш йўлидаги навбатдаги қадам бўлади.

 

“Axios” маълумотларига кўра, сафар давомида ал-Шара Суриянинг ИШИДга қарши курашаётган АҚШ бошчилигидаги халқаро коалицияга қўшилиши бўйича келишув имзолашни режалаштирган. 

 

Бундан аввал Доналд Трамп маъмурияти Конгресснинг Сурия бўйича санкцияларни тўлиқ бекор қилиш тўғрисидаги қарорини қўллаб-қувватлаган эди.

 

Мазкур санкциялар 2020 йил июнь ойида кучга кирган “Сезар қонуни” доирасида жорий этилган бўлиб, улар Сурия ҳукумати ва у билан ҳамкорлик қилувчи компанияларга — айниқса энергетика ва қурилиш соҳаларида — нисбатан қўлланилган эди.

 

Трамп маъмурияти илгари бу санкцияларни вақтинча юмшатган, аммо уларни бутунлай бекор қила олмас эди. Чунки бу ваколат фақат Конгресс томонидан тасдиқланиши керак.

 

Сўнгги марта Сурия вакили Оқ уйга 1999 йил декабрь ойида ташриф буюрган эди. Ўшанда ташқи ишлар вазири Фаруқ аш-Шара Исроил билан музокараларда қатнашган.

 

Аҳмад аш-Шаранинг бу сафаридан сўнг АҚШ воситачилигида Сурия ва Исроил ўртасида тўғридан-тўғри музокараларнинг бешинчи босқичи ўтказилиши кутилмоқда.

 

Том Барракнинг сўзларига кўра, ушбу музокараларнинг мақсади — йил якунига қадар икки давлат чегарасида хавфсизлик бўйича битимга эришиш мақсад қилинган.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Сурия раҳбари АҚШга боради | Zamon.uz