Жаҳон

Белгияда дронлар сабаб аэропортлар фаолияти тўхтатилди

NATO базаси устида ҳам учувчи қурилмалар аниқланган.

Белгияда дронлар сабаб аэропортлар фаолияти тўхтатилди

ОАВ хабарларига кўра, маҳаллий аҳоли Белгиянинг шимоли-шарқида жойлашган Кляйне-Брогел NATO авиация базаси яқинида камида олтита дронни кўрган. Полиция икки номаълум учувчи қурилмани қайд этган ва улар яна пайдо бўладиган тақдирда уриб тушириш мақсадида базага вертолёт юборган.

 

DPA агентлигининг ёзишича, Кляйне-Брогел Европадаги АҚШ ядровий қуроллари сақланадиган жойлардан бири ҳисобланади.

 

Қайд этилишича, 4 ноябр кечқурун Брюссел аэропорти дронлар ҳақидаги хабарлар туфайли икки марта ўз фаолиятини тўхтатишга мажбур бўлган. Чекловлар Белгиянинг яна бир шаҳри — Льеж аэропортида ҳам жорий этилган.

 

Белгияда охирги ҳафталарда шунга ўхшаш ҳолатлар кўп кузатилмоқда. Жумладан, октябр ойи охирида дронлар икки марта Льеж жанубидаги Марш-ан-Фамен ҳарбий базаси устида аниқланган. Ўшанда мамлакат Мудофаа вазири буни “Белгия армиясининг юрагига қарши очиқдан-очиқ режалаштирилган ҳарбий амалмёт” дея баҳолаган. Шунингдек, октябр бошларида мамлакат шарқидаги Элзенборн ҳарбий полигони устида 15 та дрон қайд этилган.

 

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Белгияда дронлар сабаб аэропортлар фаолияти тўхтатилди | Zamon.uz