Жаҳон

Зоҳран Мамдани Нью-Йорк мерлиги сайловларида ғалаба қозонди

34 ёшли сиёсатчи Куомо ва Сливани ортда қолдирди ва Нью-Йорк тарихида илк мусулмон ҳамда энг ёш мер бўлди.

Зоҳран Мамдани Нью-Йорк мерлиги сайловларида ғалаба қозонди

 

АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида бўлиб ўтган мер сайловларида демократлар партияси номзоди Зоҳран Мамдани ғолиб чиқди. Бу ҳақда Ассосиатед Пресс хабар берди.

 

34 ёшли Мамдани сайловда мустақил номзод Эндрю Куомо ҳамда Республикачилар партиясидан номзод Кёртис Сливани ортда қолдирди. У Нью-Йорк тарихида ушбу лавозимни эгаллаган биринчи мусулмон ва энг ёш мер бўлиб қолади.

 

Мамдани сайловолди дастурида уй-жой ижараси бозорини тартибга солиш, жамоат транспорти йўналишидаги автобус хизматини бепул қилиш ҳамда болаларни парваришлаш хизматлари нархини назорат остига олишни ваъда қилган.

 

Аввалроқ АҚШ Президенти Доналд Трамп ўз тарафдорларини Куомога овоз беришга чақирган ва Мамдани ғалаба қозонган тақдирда Нью-Йоркка федерал молиялаштиришни қисқартириш билан таҳдид қилган эди. Мамдани эса Трамп томонидан қўллаб-қувватланаётган номзодларни танқид қилиб, бу ҳолат “МАГА ҳаракати манфаатларини акс эттириши”ни таъкидлаган.

 

Нью-Йорк Ҳисоб палатаси маълумотларига кўра, шаҳар йилига қарийб 7,4 млрд доллар миқдорида федерал маблағ олади, бу эса шаҳар бюджетининг 6,4 фоизини ташкил этади.

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

15 ёшли қиз мактабга кираётган ўқувчиларга пичоқ билан ҳужум қилган.

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Россиянинг Иркутск вилоятида ўлат бўйича тадқиқот институти ходими вафот этганидан кейин у билан алоқада бўлганлар текширилди.

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Мамлакатда 3 кунлик миллий мотам эълон қилинди.

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

Россия газининг ЕИ импортидаги улуши аллақачон 45 фоиздан 12 фоизгача қисқарган.

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Штатда йил бошидан буён қизамиқнинг 108 та ҳолати қайд этилган.

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка ва Мадинага қилинган ҳужумларга уринишлар ҳамда Саудия Арабистонидаги фуқаролик ва иқтисодий объектларга таҳдидлар қораланди.

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо кучли тошқинлар, қурғоқчилик, сув ва озиқ-овқат танқислиги ҳамда касалликлар хавфини ошириши мумкин.

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

Эрон билан можарода Лос-Анжелес ва Сан-Диегога зарар етиши мумкин.

Зоҳран Мамдани Нью-Йорк мерлиги сайловларида ғалаба қозонди | Zamon.uz