Жаҳон

Маст эркак Мексика президентига шилқимлик қилди

Президент ҳолатни “барча аёлларга қарши тажовуз” деб баҳолади.

Маст эркак Мексика президентига шилқимлик қилди

 

4 ноябрь куни Мексика президенти Клаудия Шейнбаум пойтахтдаги президент саройи яқинида оммавий тадбирга йўл олаётганида номаълум шахснинг ноўрин ҳаракатларига дуч келди. Бу ҳақда ТАГ24 хабар берди.

 

Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеоларда акс этишича, Шейнбаум йўлда фуқаролар билан саломлашиб, суратга тушаётган пайтда маст ҳолатдаги эркак унга яқинлашиб, аввал елкасидан қучоқлаган, сўнгра белидан ушлаб, бўйнидан ўпишга уринган. Президентнинг хавфсизлик ходими вазиятга зудлик билан аралашиб, шахсни четга олиб чиққан ва у қўлга олинган.

 

Президент ҳолатни хотиржам тарзда қолиб — эркак билан суратга тушишга рози бўлган ва вазиятни кескинлаштирмасликка ҳаракат қилган.

 

Шейнбаум 5 ноябрь куни берган баёнотида воқеани “барча аёлларга нисбатан тажовузнинг ифодаси” деб баҳолади. У безорига нисбатан расмий шикоят киритганини ҳам маълум қилди.

 

“Бу ҳодиса шахсан менга эмас, мамлакатимиздаги ҳар бир аёлга тегишли. Бундай вазиятни мен аввал ҳам бошдан кечирганман – нафақат президент сифатида, балки талабалик йилларимда ҳам”, — деди Шейнбаум.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Маст эркак Мексика президентига шилқимлик қилди | Zamon.uz