Путин Россияда ядровий синовларга тайёргарлик кўришни топширди
Ушбу топшириқ Трампнинг ядровий синовларни тиклаш ҳақидаги баёнотидан сўнг берилди.

Кремл маълумотига кўра, Владимир Путин Ташқи ишлар вазирлиги, Мудофаа вазирлиги ҳамда тегишли идораларга ядровий қўролларни синовдан ўтказиш имкониятларини ўрганиш бўйича топшириқ берди. Мазкур кўрсатма АҚШ президенти Доналд Трампнинг ядровий синовларни қайта бошлаш ҳақидаги баёнотидан сўнг берилгани таъкидланмоқда.
Путин масала бўйича таклифлар ишлаб чиқилиб, Хавфсизлик кенгашида муҳокама қилиниши лозимлигини сўради. Мудофаа вазири ҳамда Бош штаб раҳбари ядровий синовларга тайёргарлик кўриш ишларини тез фурсатда бошлаш зарурлигини билдирган. Дастлабки маълумотларга кўра, синовлар қисқа муддат ичида Новая Земля ҳудудида амалга оширилиши эҳтимоли мавжуд.
Мутахассислар ядровий синовларнинг қайта бошланиши глобал хавфсизлик мувозанатига жиддий таҳдид солиши, шунингдек, бошқа ядровий давлатлар томонидан ҳам шунга ўхшаш чораларнинг кўрилишига сабаб бўлиши мумкинлигини қайд этмоқда.
Кремль вакили Дмитрий Песковнинг айтишича, мазкур жараёнлар бўйича аниқ муддат белгиланмаган. Қарор АҚШнинг ушбу борадаги режалари тўлиқ ўрганилгандан кейин қабул қилиниши кутилмоқда.







