Жаҳон

ChatGPT билан боғлиқ ўз жонига қасд қилиш ҳолатлари учун OpenAI судга берилди

Даъвогарлар чатбот руҳий саломатликка зарар етказувчи суҳбатларни тўхтата олмаганини таъкидлашмоқда.

ChatGPT билан боғлиқ ўз жонига қасд қилиш ҳолатлари учун OpenAI судга берилди

 

АҚШ ва Канададаги бир нечта оилалар сунъий интеллект хизматидан фойдаланиш оқибатида содир бўлган фожеалар юзасидан OpenAI компаниясига қарши судга мурожаат қилди. Улар компанияни “ChatGPT” фойдаланувчиларининг ўз жонига қасд қилишига сабаб бўлганликда айбламоқда. Мазкур даъво бўйича жами еттита суд иши қўзғатилган.

The Wall Street Journal тарқатган хабарга кўра, даъволарда тўрт нафар шахс – жумладан, вояга етмаган фойдаланувчи – ўз жонига қасд қилгани, яна уч киши эса сунъий интеллект билан узоқ мулоқотдан сўнг ақлдан озгани билдирилган.

Даъвогарлар AI билан олиб борилган “хавфли суҳбатлар” психик саломатликка путур етказганини таъкидлаб, чатбот алгоритмларига бундай ҳолатларни эрта аниқлаш ва автоматик тўхтатиш бўйича кучайтирилган ҳимоя механизмлари жорий этилишини талаб қилмоқда.

OpenAI мазкур вазиятни “ўта ачинарли” дея баҳолаб, компания 2024 йил октабр ойида ментал саломатлик билан боғлиқ хавфли ҳолатларнинг олдини олиш бўйича хавфсизлик протоколларини янада кучайтирганини маълум қилди.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

У сувни «зарядлаш», томошабинларга турли «установка»лар бериш ва гипноз сеанслари ўтказиши билан танилган.

Каспийдаги фожиа: Тоқаев уч нафар юқори лавозимли ҳарбийни ишдан бўшатди

Каспийдаги фожиа: Тоқаев уч нафар юқори лавозимли ҳарбийни ишдан бўшатди

Улар орасида Қозоғистон ҳарбий-денгиз кучлари бош қўмондони ҳам бор.

Уйда ёлғиз қизалоқ: Японияда ўзбекистонлик курьер 10 ёшли қизга шилқимлик қилди

Уйда ёлғиз қизалоқ: Японияда ўзбекистонлик курьер 10 ёшли қизга шилқимлик қилди

Қиз воқеадан сўнг полицияга мурожаат қилган ва эркак ҳибсга олинган.

ChatGPT билан боғлиқ ўз жонига қасд қилиш ҳолатлари учун OpenAI судга берилди | Zamon.uz