Жаҳон

АҚШда 40 кунлик танаффус якунланмоқда - ҳукумат қайта иш бошлайди

1,5 миллиондан ортиқ давлат хизматчилари ва ҳарбий хизматчилар ишга қайтмоқда.

АҚШда 40 кунлик танаффус якунланмоқда - ҳукумат қайта иш бошлайди

 

АҚШда 40 кун давом этган ҳукумат фаолиятининг қисман тўхтатилиши якунланмоқда. Сенаторлар икки партия — демократлар ва республикачилар ўртасида федерал идораларни қайта ишга тушириш имконини берувчи келишувни маъқуллашди деб хабар берди CNN.

 

Мазкур келишув натижасида 1,5 миллиондан ортиқ давлат хизматчилари ва ҳарбий ходимлар ўз фаолиятини қайта бошлайди. Ҳукуматнинг ёпилишига соғлиқни сақлаш дастурларини молиялаштириш бўйича келишмовчиликлар сабаб бўлган эди. Демократлар Medicaid дастурига субсидияларни сақлаб қолиш ва суғурта солиқлари бўйича имтиёзларни кенгайтиришни талаб қилди, республикачилар эса ушбу таклифларга қарши чиқди.

 

Муросага эришишда Сенатдаги республикачилар етакчиси Жон Туннинг ташаббуси муҳим омил бўлди. У соғлиқни сақлаш субсидияларига оид масалани алоҳида овозга қўйишни таклиф этганидан сўнг томонлар битимга келишди. Келишув ходимларни тўлиқ ишга қайтариш ва улар фаолият тўхтаган вақт учун компенсация тўлашни ҳам назарда тутади.

 

Мазкур ёпилиш АҚШ тарихида энг узоқ давом этгани билан қайд этилди. Бунгача рекорд 35 кун бўлиб, у 2019 йилда Доналд Трамп президентлиги даврида кузатилган эди.

 

Узоқ давом этган тўхталиш ижтимоий дастурлар фаолиятининг қисқаришига, аҳолининг озиқ-овқат ёрдами ҳажмининг камайишига, 1500 га яқин авиақатнов бекор қилинишига ва иқтисодиётга ҳар куни миллиардлаб доллар йўқотишларга сабаб бўлди.

 

Келишув энди Вакиллар палатаси томонидан тасдиқланиши ҳамда Президент имзосидан сўнг кучга киради. Шундан кейин федерал идоралар тўлиқ фаолиятини тиклайди.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

АҚШда 40 кунлик танаффус якунланмоқда - ҳукумат қайта иш бошлайди | Zamon.uz