Жаҳон

Франция собиқ президенти Николй Саркозини озодликка чиқди

Апелляция судининг қарори билан молиявий жиноят бўйича ҳукмдан сўнг Саркози вақтинча озод қилинди.

Франция собиқ президенти Николй Саркозини озодликка чиқди

Париж апелляция суди Франция собиқ президенти Николй Саркозини қамоқдан озод қилди. Бу ҳақда БФМТВ хабар берди.

 

Саркози 21 октябрдан бери Ла-Санте қамоқхонасида сақланаётган эди. У 2007 йилги сайлов кампаниясини ноқонуний молиялаштириш ишида айбдор деб топилган. Айблов томонининг версиясига кўра, Николй Саркози ёрдамчиларига Ливия собиқ раҳбари Муаммар Қоззофий билан алоқани рухсат берган, бунинг эвазига сайлов кампанияси учун молиявий ёрдам олган ва Қоззофийга Ғарб билан муносабатларни тиклашда ёрдам беришга ваъда қилган.

 

Саркози беш йил қамоқ жазоси ҳукмига ҳукм қилинган, аммо у бу қарорга апелляция шикояти берган. Францияда айрим истиснолардан ташқари, жиноят ишлари бўйича ҳукмлар фақат барча шикоят имкониятлари тугагач кучга киради. Шу сабабли, Саркози қамоққа жойлаштирилгач, унинг адвокатлари озод қилиш аризасини топширган.

 

Николй Саркози 2007–2012 йилларда Франция президенти бўлган. У Европа Иттифоқи мамлакатлари раҳбарлари орасида қамоққа тушган биринчи шахс ҳисобланади.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Франция собиқ президенти Николй Саркозини озодликка чиқди | Zamon.uz