Покистон пойтахтида портлаш юз берди
Ҳодиса оқибатида 10 дан ортиқ одам ҳалок бўлган.

Покистон пойтахти Исломободда юз берган портлаш оқибатида 12 киши ҳалок бўлди ва 21 киши жароҳатланди. Бу ҳақида полиция манбаларига таяниб, Geo News нашри хабар бермоқда.
Ҳодиса жойи дарҳол хавфсизлик кучлари томонидан ўраб олиниб, фавқулодда хизматлар жабрланганларни шифохоналарга етказди. Портлаш сабаби ҳозирча номаълум.
“Портловчи қурилманинг тури ҳали аниқланмоқда. автомобилга ўрнатилган бомба бўлиши эҳтимоли кўриб чиқилмоқда. Криминалистик ва суд-тиббий экспертиза хулосасидан сўнг батафсил маълумот берамиз”, дейди полиция вакили.
Мутахассисларга кўра, портлаш ҳуқуқни муҳофаза қилиш тизимига босим ўтказиш ёки жамоатчиликда қўрқув уйғотиш мақсадида амалга оширилган бўлиши мумкин.
Сўнгги йилларда Покистон хавфсизлик кучлари террорчиликка қарши операцияларни кучайтирган бўлсада, мамлакатнинг айрим ҳудудларида жангари гуруҳлар ҳали фаол.







