Жаҳон

Истанбул собиқ мери Экрем Имомоғли 2000 йилгача қамалиши мумкин

У 143 та эпизод бўйича, жумладан, фирибгарлик ва порахўрликда айбланмоқда.

Истанбул собиқ мери Экрем Имомоғли 2000 йилгача қамалиши мумкин

 

Истанбул Бош прокуратураси шаҳар собиқ мери, мухолифатдаги сиёсатчи Экрем Имомоғлига нисбатан олиб борилган терговни якунлади ва унга 828 йилдан 2300 йилгача озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинлашни сўради.

 

Айблов хулосасига кўра, Имомоғли жиноий гуруҳ тузиш ва унга раҳбарлик қилиш, порахўрлик, фирибгарлик, ноқонуний битимлар орқали Истанбул шаҳрига 3,8 миллиард долларлик зарар етказганликда айбланмоқда.

 

Прокуратура томонидан тайёрланган 3900 бетлик ҳужжатда жами 143 та жиноий эпизод қайд этилган.

 

Экрем Имомоғли 2019 йилда Жумҳурият Халқ партияси (ЧП) номзоди сифатида Истанбул мери этиб сайланган эди. У Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғаннинг асосий сиёсий рақибларидан бири сифатида тилга олиниб, 2028 йилги президентлик сайловларида иштирок этиши мумкин бўлган номзодлар рўйхатига киритилган эди.

 

Имомоғли 2025 йил март ойида муниципал тендерлар жараёнида ваколатни суиистеъмол қилишда айбланиб ҳибсга олинган. Ҳибсга олиниши ортидан Истанбулда оммавий норозилик намойишлари юз берган, улар полиция томонидан куч билан тарқатилган.

 

Шунингдек, Истанбул университети шу йилнинг ўзида Имомоғлидан президентлик сайловларига номзод сифатида қатнашиш учун зарур бўлган дипломини қайтариб олган.

 

2025 йил июль ойида суд Имомоғлини давлат амалдорини омма олдида ҳақорат қилишда айбдор деб топган ва 1 йил 8 ой муддатга озодликдан маҳрум этган. Бошқа айрим айбловлар бўйича эса у оқланган эди.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Истанбул собиқ мери Экрем Имомоғли 2000 йилгача қамалиши мумкин | Zamon.uz